AOKB TOSHKENT vil
307 subscribers
2.48K photos
901 videos
2 files
1.96K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
🇺🇿🇹🇲 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирада музокара ўтказдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари музокараларнинг асосий мавзуси бўлди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи доирасида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди:

Хусусан, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим ҳужжат — Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланди.

Шунингдек, яна 13 та ҳужжатга қўл қўйилди:

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;

Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;

Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;

Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.

Шунингдек, электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди. https://t.iss.one/AOKBToshvil
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи давом этмоқда.

Куннинг биринчи ярмида Ашхободда давлатимиз раҳбари туркманистонлик ҳамкасби билан биринчи тор доирада, сўнг кенгайтирилган тартибда жуда маҳсулдор музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг кун тартибидаги масалаларнинг кенг доираси: сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Якунда мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш тўғрисида декларация ва ўндан ортиқ икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Жумладан, янги декларацияда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо берилган, турли соҳалардаги икки томонлама шерикликни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиш ҳар доимгидек қатъийлиги, Ўзбекистон-Туркманистон муносабатлари чуқур сиёсий ишончга асослангани қайд этилган. Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни янги суръат билан давом эттириш, мамлакатларимиз юк ташувчилари, ҳудудлар ўртасидаги алоқалар учун қулай шароит яратишга келишиб олинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Admin.uz
📣 Диққат танлов!

⚡️ Admin.uz 1 октябрь "Ўқитувчи ва мураббийлар" куни ҳамда 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан барча ўқитувчи ва мураббийларни қизғин қутлаган ҳолда "Муаллимлар" танловини эълон қилади.

❗️Унда:
🗄1 дона Ноутбук
🗄1 дона Телевизор
🗄1 дона Планшет
🗄1 дона Телефон
🗄2 дона Ақлли соат
🗄2 дона Қулоқчин
🗄2 дона Ташқи хотира
🗄5 дона Бадиий китоблар тўплами
🗄10 дан ортиқ турли совғалар ютиб олишингиз мумкин.

🟢Танловда иштирок этиш эса жуда оддий: Admin.uz каналига аъзо бўлиб, хабарларни яқинларингизга улашиб борасиз. Обуна бўлишингиз билан автоматик тарзда танлов иштирокчисига айланасиз.

🏆 Ғолиблар иштирокчилар орасидан 2022 йил 30 декабрь куни соат 15:00 да Facebookда online тарзида тасодифий ғолибни топиш йўли билан аниқланади.

🔥Барча иштирокчиларга омад!

👉 Admin.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Infografika
“Elektron tijorat to‘g‘risida”gi Qonun imzolandi

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Биласизми

❗️Давлат хизматчиси фаолиятидаги одоб-ахлоқ қоидалари

Батафсил инфографикада👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области на период до конца года и задачам на следующий год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;

- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;

- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;

- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;

- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот бермоқда.

Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.

2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.

Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф бурган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter
Қашқадарё ҳокими саноат йўналишида ишлаб чиқариш 15 триллион сўмни, аҳоли жон бошига 4,4 миллион сўмни ташкил қилгани, соҳада банд аҳоли қарийб 44,8 минг нафар эканини маълум қилди.

2023 йилда драйвер соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига бу кўрсаткичларни тегишлича 24 триллион сўм, 6,3 миллион сўм ва 45,2 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

2022 йилда умумий қиймати 1,9 миллиард долларлик 844 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 12,4 мингта иш ўрни яратилади.

2023 йилда 3,4 миллиард долларлик 769 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунинг натижасида 13 186 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,9 триллион сўмга, бюджетга тушумларни 712 миллиард сўмга, экспортни 165 миллион долларга ошириш, 110 миллион долларлик импортни ўрнини босиш кутилмоқда.

Вилоятнинг экспорт ҳажми 2022 йилда 26 фоизга ўсиб, 280 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткични 400 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Ҳокимнинг Президентга берган ҳисоботи Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳокимнинг ҳисоботини тинглаб, Президентимиз мутасаддиларга тегишли топшириқларни берди. Жумладан:

- Шаҳрисабзнинг Мираки, Сувтушар ва Сарчашма, Китобнинг Қайнар ва Башир, Қамашидаги Бештерак ва Миришкордаги Жейнов қишлоқларида туризмни ривожлантириш;

- йил якунига қадар Қашқадарё вилоятида мавжуд 46 та кон захираларини хатловдан ўтказиб, аукционга чиқариш;

- Муборак, Нишон, Ғузор ва Миришкор туманларида сотилмасдан турган 82 та давлат мулки нархини 50 фоизга камайтириб, савдога чиқариш;

- Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган мулклар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш;

- “Рубикон Вотер” технологияси асосида Қашқадарёда суғориш тизимини яхшилаш лойиҳасини кенгайтириш масаласини ишлаб чиқиш;

- 2023 йил 1 июлга қадар Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу йўлининг 100 километр қисмини таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш;

- йил якунига қадар Самарқанддан Шаҳрисабзга ўтувчи 30 километр йўлни таъмирлаш лойиҳасини ишлаб чиқиш;

- Косон туманидаги индустриал зона инфратузилмаси учун 40 миллиард сўм ажратиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, мутасаддиларга Қашқадарёда ижтимоий соҳани яхшилаш мақсадида:

- 13 та боғчани қайта қуриш ҳамда 14 та маҳаллада янги боғча қуриш лойиҳасини 2023 йил инвестиция дастурига киритиш;

- йил якунига қадар 189 та оилавий боғча ташкил этишга 4,5 миллиард сўм, 2023 йилда 380 та боғча ташкил этишга 52 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- бир ой муддатда “Она ва бола тиббиёт маркази”ни жиҳозлаш бўйича лойиҳани тайёрлаш;

- келгуси икки йилда Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари, Косон, Нишон ва Чироқчида қўшимча 550 ўринли туғруқ комплексларини ташкил этиш;

- йил якунига қадар замонавий тиббий ускуналар хариди учун 2 миллиард сўм ажратиб, 21 турдаги юқори технологик амалиётларни йўлга қўйиш;

- йил якунига қадар Китоб ва Қарши туманларида “Янги Ўзбекистон” массивларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиш;

- бир ой муддатда 48 та мактабни танлаб олиб, келгуси ўқув йилидан Финляндия таълим тизимини жорий этиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter