AOKB TOSHKENT vil
299 subscribers
2.48K photos
897 videos
2 files
1.96K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Президентимиз электротехника экспорти 1 миллиард долларга етгани, тўқимачиликдан кейинги иккинчи маҳаллий саноат тармоғига айланганини таъкидлади.

Лекин, шу билан бирга смарт карта, генератор, телекоммуникация воситаси, офис техникаси каби яна бир қатор электротехника маҳсулотларини ўзимизда чиқариш имконияти борлиги кўрсатиб ўтилди.

Минтақамиздаги 5 миллиард долларлик бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Президент ҳамма давлатлар ички бозорининг ҳимоясига қаттиқ киришган шароитда ягона йўлимиз – сифатни таъминлаш ва таннархни тушириш орқали маҳсулотимиз рақобатдошлигини ошириш эканини таъкидлади.

Бунга тармоқдаги қўшилган қиймат занжирини кенгайтириш орқали эришиш мумкин.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимиз электротехника экспортининг тўртдан бирини мис сим ва пруток каби қўшилган қиймати паст товарлар ташкил қилаётгани қайд этилди.

Биздаги кабелларнинг 80 фоизи қурилиш ва маиший мақсадларда ишлатилаяпти. Автомобиль саноати учун талаб юқори бўлган кабеллар ишлаб чиқарувчи корхоналаримиз 4 тани ташкил қилади, холос.

Шу муносабат билан бундан буён электротехника соҳасидаги технопарклар ёндош йўналишлардаги корхоналар билан саноат кооперацияси асосида ривожлантирилиши белгиланди.

Бунинг учун Оҳангарон, Фарғона, Қарши ва Урганч шаҳарларидаги технопаркларда композит материаллар, металл ва пластмассага ишлов бериш, қолиплар ишлаб чиқариш, қадоқлаш каби ёндош соҳа корхоналарига 10 гектаргача жой ажратилади.

Мутасаддиларга аниқ лойиҳалар учун тайёр бинони қуриб, саноат ипотекаси шартларида тадбиркорларга бериш топширилди. Ушбу корхоналарга электротехника корхоналари каби мол-мулк ва фойда солиғидан 50 фоизгача имтиёз берилади.

Умуман, жорий йилда чуқур қайта ишланган мис маҳсулотлари улушини 60 фоизга, келгуси йилда 75 фоизга олиб чиқиш, 1 тонна мисдан қўшилган қийматни 1 минг долларга етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирда энергетика, қурилиш, сув хўжалиги, автомобилсозликда электротехника маҳсулотларига талаб кун сайин ошиб бормоқда.

Масалан, энергетика соҳасида 36 миллиард долларлик 27 гигаватт электр энергия ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилаяпти.

Кейинги уч йилда сув иншооти, магистрал тармоқ ва тақсимлаш нуқталарига 4 минг 150 та сув ҳисоблагич ўрнатиш, 2026 йилгача 243 та газ тақсимлаш пунктларини янгилаш вазифаси турибди.

Йилига қурилаётган 100 мингта хонадонли кўп қаватли уй-жой ҳамда 13 миллион квадрат нотурар бинолар учун ҳам кабель, трансформатор, иситиш ва совитиш тизимлари, насос, лифт, кузатув воситалари, электр ва газ ҳисоблагичлари керак.

Автомобиль саноатида ҳар йили 200 миллион доллардан ортиқ электротехника маҳсулоти импорт бўлаяпти.

Ушбу тармоқларнинг барчаси давлатдан имтиёз ва арзон маблағлар олаётганига эътибор қаратиб, Президент мутасаддиларнинг “маҳаллий маҳсулотлар бизни талабга жавоб бермайди, импорт қилишга мажбурман” деган баҳонаси эндиликда ўтмаслигини қайд этди.

Facebook|Instagram|X
Давлат инвестиция дастурлари ва йирик лойиҳаларда маҳаллий маҳсулотлар улушини кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, энергетикадаги хусусий шерикчилик лойиҳаларида маҳаллий товарлар улушини 25 фоизга, кабель-ўтказгичларда эса 70 фоизга етказиш бўйича келишувга эришилган. Бошқа тармоқларда ҳам шундай шартларни келишиб олиш топширилди.

Бунда, “Узэлтехсаноат” уюшмаси, вилоят ҳокимлари буюртмаларни корхоналарга жойлаштиради, тегишли тармоқлар раҳбарлари эса маҳаллий корхоналарга ўз талабларини етказиб, уларни стандартларга мослаштириш ва сертификат олишида кўмаклашади.

Умуман, жорий йилда электротехника соҳасида ишлаб чиқаришни 40 триллион сўмга етказиш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида электротехника тармоғига оид кўп масалалар ўз ечимини топди.

Масалан, факторингдан энг кўп фойдаланувчи ҳам электротехника корхоналари. Йил якунигача соҳага камида 30 миллион долларлик факторинг учун ресурс жалб қилинади.

Ҳозирда ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган. Лекин бу лойиҳаларда қатнашаётган ўзимизнинг корхоналар ҚҚС тўлаётгани оқибатида импорт товарлар билан нарх бўйича рақобат қила олмагани учун бундай лойиҳалардаги иштироки чеклангани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларга етказиб берилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши белгиланди.

Тармоқ корхоналарига ягона талаб – сифат, таннарх ва рақобат. Бунинг учун ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар жорий қилиниши ва сертификат мавжуд бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозор ҳисобидан ривожланиб келаётганини қайд этди.

Ўтган йили ишлаб чиқарилган маиший техниканинг 70 фоизи ички бозорда сотилган.

Ташқи бозорларда тариф ва нотариф тўсиқлар кўплиги бор гап, лекин экспорт бозорларида йирик узелли йиғиш асосида ишлаб чиқариш қилиб, уларга бутловчи қисм ва ярим тайёр маҳсулотни ортиқча йиғимларсиз етказиб бериш мумкин.

Эндиликда қўшни бозорларга технология, малакали мутахассис ва бутловчи қисмлар етказиб, Ўзбекистонни минтақавий электротехника хабига айлантириш кераклиги таъкидланди.

Мутасаддиларга қўшни бозорларда миллий брендларимиз остида камида 15 тадан янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларга йирик корхоналар билан чекланмасдан, соҳадаги барча тадбиркор билан ишлашни ўрганиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу боис “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг фаолиятини тубдан ўзгартириш лозимлиги таъкидланди.

Хусусан, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган товарларни аниқлаш, улар бўйича лойиҳа қилиб, тадбиркорларга бериш; соҳадаги стандартларни халқаро талабларга мослаб, тадбиркорларга жорий қилиш ва сертификат олишда кўмаклашиш уюшманинг асосий вазифалари бўлиши зарур.

Шунингдек, инженер-технолог ва ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш бўйича олийгоҳ ва техникумларга буюртма бериш, уларнинг дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш; маҳаллий корхоналардаги истиқболли мутахассисларни хорижий илғор компанияларга стажировкага жўнатиш уюшма фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиши лозим.

Facebook|Instagram|X
Президент "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг унга янги аъзо бўлганлардан 2 йил, айланмаси 10 миллиард сўмдан кам корхоналардан эса умуман бадал олмаслик, уларнинг маҳсулотларини “Элтех Лаб” лабораториясида бепул синовдан ўтказиш бўйича таклифларни қўллаб қувватлади.

Электротехника лойиҳалари учун хориждан 200 миллион доллар ресурс жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, бу йил 85 та лойиҳа доирасида сим карта, тўлов картаси, кенг турдаги маиший техника, трансформатор, телевизор, қуёш панели ва ёритиш ускуналари, электр скутерлар учун аккумулятор, литий батареяси, лазер билан кесиш ускуналарини ишлаб чиқаришни бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнг давлатимиз раҳбари соҳа вакиллари ва тадбиркорлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Жумладан, мулоқотда:

- саноат электротехника маҳсулотларини лизинг асосида сотиш тизимини жорий этиш;

- йиллик экспорти 50 миллион доллардан кўп бўлган корхоналарга айланма маблағ учун бериладиган кредит миқдорини ошириш;

- фойда солиғини ҳисоблашда корхоналарнинг илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига сарфлаган харажатини чегириш тизимини такомиллаштириш;

- автомобиль аккумулятори чиқиндисини утилизация қилиш тизимини жорий этиш;

- янги лойиҳаларни амалга оширишда замонавий ускуна сотиб олишга йўналтирилган маблағнинг бир қисмини фойда солиғи базасидан чегириш каби таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари тегишли вазирлик ва идораларга айтилган фикр ва масалаларни пухта ўрганиб, тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш бўйича топшириқ берди.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларини ҳисоботлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида электротехника соҳасида ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестиция оқимини янада кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
# Brifing

Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi tasarrufidagi TIF bojxona postlarida joriy yil 12-avgustdan Bojxona qoʻmitasi tomonidan tadbiq etilgan yangi “Bojxona koʻriklarini avtomatik taqsimlash” moduli ishga tushirildi.
Shu vaqtga qadar, bojxona koʻriklarini bojxona inspektorlariga taqsimlash asosan post boshliqlari tomonidan amalga oshirilib, bunda inson omili saqlanib qolinayotgan edi. Yangi tizim esa, aynan ushbu holatni bartaraf etadi.
Bu haqida Bojxona boshqarmasining navbatdagi brifingida maʼlumot berildi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📈 CAITME-2024 ўз фаолиятини жадал юритмоқда!

📌 Павильонлар иштирокчилар ва меҳмонлар билан тўла, бизнес учрашувлари бирин-кетин бўлиб, инновациялар ҳар бир ташриф буюрувчини ҳайратда қолдирмоқда.

📌 Агар сиз ҳали O'ZEKSPOMARKAга кириб ўтишга улгурмаган бўлсангиз - вақти келди! Тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг энг янги технологиялари ҳақида ҳозироқ хабардор бўлинг!

↪️ Ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш!👉 https://bit.ly/CAITME-ru_reg 

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2025-yilda YUNESKO Bosh konferensiyasi 43-sessiyasi Samarqand shahrida oʼtkaziladi.

Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 15-martdagi PQ-128-son qaroriga koʼra, Sessiya “Silk Road Samarkand” sayyohlik majmuasida oʼtkaziladi.

Sessiyaga tayyorgarlik doirasida:

👍Madaniy yodgorliklarni saqlash va restavratsiya qilish boʼyicha xalqaro tadqiqot markaziga aʼzo boʼlishi uchun rasmiy ariza topshiriladi;

👍Oʼzbekistondagi shaharlar, noyob madaniy va tabiiy meros obyektlarini tegishlicha YUNESKOning Ijodkor shaharlar hamda Taʼlimni targʼib etuvchi shaharlar tarmoqlariga, shuningdek, xalqaro roʼyxatlarga kiritish choralari koʼriladi;

👍Sessiyaning mamlakatimizda oʼtkazilishining ahamiyati, shuningdek, Oʼzbekiston jahon siyosatining markazlaridan biriga, global tashabbuslar muallifiga aylanib borayotganini atroflicha ochib berishga qaratilgan targʼibot-tashviqot ishlari tashkil etiladi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Video_selektordan_soʻng #After_video_selector #После_видеоселектора

Mahallalarda kambagʻallikni qisqartirish, ehtiyojmand oilalar bilan ishlashda yangicha tizim yaratildi

👉 Batafsil
____________

A new system is created to reduce poverty in mahallas and work with families in need

👉 In detail
______________

В махаллях создана новая система по сокращению бедности, работе с нуждающимся семьми

👉 Подробно

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📝 ОАВ вакиллари учун янги сайлов қонунчилиги ҳамда “E-Saylov” ахборот тизимини тушунтиришга қаратилган семинар-тренинг ташкил этилди

🔘Бугун Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан “Янгиланган сайлов қонунчилигига кўра сайловларни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда ОАВ вакилларининг иштироки масалалари” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.

🔘Унда Марказий сайлов комиссияси ва АОКА мутасаддилари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 100га яқин вакили иштирок этди.

🔘Ўқув-амалий машғулотлардан кўзланган мақсад сайлов жараёнларини ёритишда иштирок этувчи ОАВ вакилларига янгиланган сайлов қонунчилигининг муҳим жиҳатларини тушунтириш, шунингдек, сайлов жараёнларини рақамлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган “E-Saylov” ахборот тизимидан фойдаланиш тартиб-тамойиллари билан таништиришдан иборат.

🔘Машғулотлар давомида янгиланган сайлов қонунчилигига кўра, сайловларни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатлари симуляцион сайлов участкасида амалий кўникмалар мисолида тушунтириб ўтилди.

🔘Шунингдек, номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби, ОАВ вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир ахборотлар берилди.

🔘Шу билан бирга, Ўзбекистонда илк бор сайловлар соҳасида янги жорий этилган “E-Saylov” ахборот тизимининг имкониятлари ва ундан фойдаланишга доир маълумотлар ва муҳим тавсиялар бериб ўтилди.

🔘“E-Saylov” ахборот тизимининг яна бир муҳим жиҳати – ОАВ вакилларига сайлов кампанияси даврида сайловга оид зарур ахборотлар ҳақида SMS-хабарномалар юбориб турилиши маълум қилинди.

🔘Мунозара тарзида бўлиб ўтган семинар-тренингларда оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга Марказий сайлов комиссияси экспертларидан батафсил маълумотлар олишди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт