Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Жаҳонда энергия ресурсларини тежаш масаласининг долзарблиги тобора ортиб бормоқда.
Шу боис юртимизда “яшил энергетика”ни ривожлантириш ва иқтисодиётга энергия тежамкор технологияларни кенг жорий қилиш бўйича катта марралар олинган.
Энергия таъминотидаги дефицитни тўлиқ қоплаш мақсадида апрель ойида ҳар бир туман ва шаҳарда ўрганишлар ўтказилди. Шу асосда 4,5 миллиард куб метр газ ва 7,5 миллиард киловатт соат электрни иқтисод қилиш бўйича туманбай дастурлар қабул қилинди.
Йиғилишда таъкидланганидек, кўп ҳудуд ва тармоқларда ҳали айтарли натижа бўлгани йўқ, раҳбарлари эса “сўров бўлмаяпти” деб, бу вазифаларни ўз ҳолига ташлаб қўйган.
Хусусан, Тошкент вилояти режага нисбатан 40 миллион куб метр, Тошкент шаҳри 19 миллион, Самарқанд 13 миллион, Хоразм 3,5 миллион куб метр газни кўп истеъмол қилган.
Электр бўйича Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент вилояти, Фарғона ва Тошкент шаҳрининг бирорта тумани тежаш режасини бажармаган.
Энергетика комплекси раҳбарлари бу ишларни пастда тизимли ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Йиғилишда энергия ресурслари истеъмолида тартиб-интизом ҳалигача тўлиқ таъминланмагани танқид қилинди.
Ўтган етти ойда ҳудудларда 160 миллион киловатт соат электр ва 290 миллион куб метр газ ноқонуний ишлатилиб, тармоқ корхоналарига 355 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Бу борада Бош прокуратура ва Энергия инспекцияси тизимига катта ваколат ва ресурслар берилгани, лекин улар йўқотишларни олдини олиш билан эмас, балки оқибати билан курашаётгани кўрсатиб ўтилди.
Туман ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар ва департамент раҳбарлари қайси туманда энергияни ўғрилаш давом этса, нореал қарздорлик ошиб кетса, электр ва газ раҳбарларига қўшилиб жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
- Яна бир бор таъкидлайман. Бир-икки ойдан сўнг куз-қиш мавсуми бошланади. Уни беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини кафолатли етказиб бериш бўйича ишларни ҳозирданоқ бошлаш зарур, - деди давлат раҳбари.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing
Toshkent viloyati Bojxona boshqarmasi tomonidan 2023-yilning 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar sarhisobi
https://t.iss.one/AOKBToshvil

📢Журналистика ва ОАВ вакиллари диққатига!
✍️Мамлакатда фаолият олиб борувчи журналистлар, муҳаррирлар, мухбирлар, оммавий ахборот воситалари соҳаси ходимларининг:
✅ медиасаводхонлиги, ҳуқуқий билимлари ва тажрибаларини ошириш;
✅ахборот олиш ва тарқатишда манбалар билан ишлаш;
✅медиа-менежментлик мезонлари ва принциплари;
✅амалиётда далилларни текшириш ва ёлғон хабарларни ажратиш кўникмасини янада ривожлантириш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлиги навбатдаги ўқув-семинарни ташкил этади.
🏛 Ўқув семинарлари жорий йил 15-16 август кунлари АОКА биносида бўлиб ўтади.
📏📏📏📏📏
👩🏻🏫 15 август куни бўлиб ўтадиган тренингда тажрибали ва таниқли франциялик медиа-эксперт, медиа-таҳлилчи Полина Чубар иштирокчилар учун маҳорат дарслари ўтади.
⏺Мавзу: "Фейк хабарлар ва далиларни текшириш"
📝 Маърузачи ҳақида маълумот
📏📏📏📏📏
👨🏫16 август куни "France 24" Франция халқаро янгиликлар телеканали журналисти Антуана Кормери иштирокида тренинг машғулоти ўтказилади.
⏺Мавзу: “Медиа-менежментлик тўғрисида” Franc24 телеканали тажрибаси асосида
📝 Маърузачи ҳақида маълумот
📏📏📏📏📏📏
👨👩👦 Икки кунлик семинарда қизиқарли тренинглардан ташқари жонли мулоқот, қизғин мунозаралар, савол-жавоблар бўлиши кутилмоқда.
🌐Тренинг машғулотлари синхрон таржима қилинади.
📞 Батафсил маълумот учун телефон рақами: +998 94 618 10 14
📏📏📏📏📏📏
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2023
📣 Абитуриентлар диққатига!
📝 Адлия вазирлигининг юридик техникумларида 2023/2024 ўқув йили учун тўлов-контракт шаклида ўқитиш миқдорлари 6 370 000 сўм этиб белгиланди.
📎 Маълумот учун: Юридик техникумларга 2023/2024 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатлари 20 августгача (шу куни ҳам) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти (my.uzbmb.uz) орқали қабул қилинади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

📹2023 йил 14-17 август кунлари Тошкент шаҳрида малака ошириш курси ташкил этилмоқда
📚Мазкур тадбир доирасида бошланғич синфларда илғор хорижий тажрибаларга асосланиб, янгидан тайёрланган 1-4-синф дарсликларини ўқитиш методикаси, ўқувчилар натижаларини баҳолаш, фанлараро интеграцияни таъминлаш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилади.
⚡️ Янги дарсликлар таълим олувчиларда 21 аср кўникмаларини шакллантиришда «4К» моделини (критик фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация) қўллаш орқали ўқувчиларда танқидий фикрлаш, ижодий ёндашув, жамоада ишлаш ва мулоқот кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

✅Энди тадбиркор фақат ўз бизнеси ҳақида, давлат эса тадбиркор ҳақида қайғуради
Бугун, бир соҳа борки, бу соҳага ҳеч иккиланмай кириб бориш мумкин. Бу тадбиркорлик соҳаси. Ҳозир энг кўп эьтибор айнан ишбилармонларга тадбиркорликка қаратилмоқда.
https://t.iss.one/AOKBToshvil
Бугун, бир соҳа борки, бу соҳага ҳеч иккиланмай кириб бориш мумкин. Бу тадбиркорлик соҳаси. Ҳозир энг кўп эьтибор айнан ишбилармонларга тадбиркорликка қаратилмоқда.
https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.
Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.
Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет открытый диалог с предпринимателями.
На встречу приглашены представители бизнеса, действующие в различных отраслях экономики. Ожидается, что глава государства выдвинет важные инициативы, направленные на создание еще более благоприятных условий для расширения предпринимательской деятельности и реализации новых проектов, устранение проблем, препятствующих развитию предпринимательства.
В рамках мероприятия также состоится церемония вручения государственных наград активным предпринимателям.

Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланмоқда.
Мулоқотнинг жонли трансляциясини "O`zbekiston 24" телеканалида ва Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва YouTubeдаги каналида томоша қилинг.
Facebook|Instagram|Twitter
Мулоқотнинг жонли трансляциясини "O`zbekiston 24" телеканалида ва Президент матбуот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ва YouTubeдаги каналида томоша қилинг.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда Президент мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
“Турли зиддиятлар туфайли логистика ва маҳсулот етказиб бериш занжирининг узилгани, ҳамкор мамлакатлар валютасининг қадрсизлангани, глобал миқёсдаги юқори инфляция оқибатида молиявий ресурсларнинг қимматлашгани каби омиллар таъсирини тадбиркорларимиз жуда яхши билишади.
Тан олиш керак, бундан буён ҳам осон бўлмайди. Йўл қўйилган камчиликлардан тўғри сабоқ чиқариб, фақат олдинга интилсак, бизнинг меҳнаткаш халқимиз, ишбилармон тадбиркорларимиз ҳар қандай машаққатни албатта енгиб ўтади, мен бунга ишонаман”, - деди давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида.
Бундай мураккаб шароитда муаммоларни бевосита бизнес вакилларининг ўзидан эшитиб, уларга биргаликда ечим топиш ва бу орқали тезкорлик билан қарор қабул қилиш энг тўғри йўл эканлиги қайд этилди.

Ўтган йилги таклифлар асосида бизнес субъектлари микро, кичик, ўрта ва йирик тоифаларга бўлинди ва уларнинг ҳар бири билан алоҳида ёндашувлар асосида ишлаш тизими йўлга қўйилди.
Туман ва шаҳарлар ҳам 5 та тоифага ажратилди, 60 та туманга алоҳида солиқ, кредит ва молиявий ёрдам режимлари жорий қилинди.
Натижада бу туманлардаги тадбиркорлар ўтган олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланди.
Бунинг ҳисобига, 20 та тумандаги тадбиркорларнинг даромади ўтган йилга нисбатан 1,5-2 бараваргача ошди.
Қўшилган қиймат солиғини қайтариш муддати қисқартирилиб, ўтган бир йил ичида 6 мингта корхонага 20 триллион сўм қайтариб берилди.
Айниқса, экспортдан валюта тушумини кутмасдан, қўшилган қиймат солиғини интизомли экспортчи корхоналарга қайтариб бериш тартиби жорий қилингани натижасида, 2 мингдан зиёд тадбиркорлар ҳисоб-рақамига 7 триллион сўм келиб тушди.
Самарасиз солиқ механизмларини қўллаш оқибатида вужудга келган солиқ қарздорлигидан воз кечилгани ҳисобига, бизнес ихтиёрида 2 триллион сўм қолди.

Кредит беришда айланмадаги товарлар, экспорт шартномалари, аккредитивлар ва келгуси тушумлардан ҳам гаров таъминоти сифатида фойдаланиш тизими яратилди. Бу имкониятдан фойдаланган тадбиркорларга 1 миллиард доллар кредитлар берилди.
Шунингдек, микро-молия ташкилотларини очиш тартиби осонлаштирилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда банкларга муқобил кредитлар бозори пайдо бўлди.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими соддалаштирилди. Натижада ушбу божхона режимидан фойдаланувчи тадбиркорлар сони 2 баробарга кўпайди.
Мисол учун, бир йил ичида ушбу имконият орқали 455 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Илгари янги тадбиркорлар учун “кириш қийин бўлган” 119 та фаолият бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки хабардор қилиш шаклига ўтказилди. Биргина республика ҳудудида юкларни автомобилда ташиш каби фаолият бўйича лицензияларни бекор қилиш ҳисобига юк ташиш ҳажми 1,5 бараварга ошди.
Facebook|Instagram|Twitter
Шунингдек, микро-молия ташкилотларини очиш тартиби осонлаштирилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда банкларга муқобил кредитлар бозори пайдо бўлди.
Божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими соддалаштирилди. Натижада ушбу божхона режимидан фойдаланувчи тадбиркорлар сони 2 баробарга кўпайди.
Мисол учун, бир йил ичида ушбу имконият орқали 455 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Илгари янги тадбиркорлар учун “кириш қийин бўлган” 119 та фаолият бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди ёки хабардор қилиш шаклига ўтказилди. Биргина республика ҳудудида юкларни автомобилда ташиш каби фаолият бўйича лицензияларни бекор қилиш ҳисобига юк ташиш ҳажми 1,5 бараварга ошди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
2023 йил олти ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.
Яъни, тадбиркорлар тўғри ишлаш “сояда ишлашдан” афзал эканини тушуниб етмоқда. Шунинг учун ҳам солиқ ҳисоботларини топшириш ва камерал текшириш натижалари бўйича молиявий жарималар қўллаш бекор қилинди.
Умуман, ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайди, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, 10 мингга етди. Йирик корхоналар сони эса бир йилда 400 тага кўпайиб, 1,5 мингта бўлди.
Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошди.
Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етди.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқотлардан кейин сўнгги икки йилда корхоналаримиз томонидан 25 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва аввал импорт қилинган 10 миллиард долларлик маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жорий йилги мулоқот арафасида тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушди.
Улар кўтарган асосий масалалар – кредит ва молиявий ёрдамни кенгайтириш (жами мурожаатларнинг 26 фоизи), бизнесни жой ва инфратузилма билан таъминлаш (21 фоиз), солиқ тизимини соддалаштириш (10 фоиз), текширишлар ва ортиқча бюрократияни кескин қисқартириш (8 фоиз) билан боғлиқ.
Олдинги очиқ мулоқотларга тайёргарлик давомида кўтарилган масалаларнинг 80 фоизи индивидуал хусусиятга эга бўлиб, кўплари жойида ҳал қилинган эди. Бу сафар 70 фоиз тадбиркорлар тизимли муаммоларни ечимлари билан таклиф қилишмоқда.
Тадбиркорларимиз фақат ўзига эмас, бутун соҳага наф келтирадиган масалаларни кўтараётгани қувонарли, деди давлатимиз раҳбари ва очиқ мулоқот натижалари бўйича қабул қилинадиган қарорларда буларнинг барчаси инобатга олинишини таъкидлади.