AOKB TOSHKENT vil
299 subscribers
2.48K photos
893 videos
2 files
1.95K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шихназар Раҳимов, Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими:

— Конституциямизга бир қанча ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда. Масалан, янгиланаётган Конституциянинг 50-моддасида ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги ёки 53-моддасида илмий-техникавий, бадиий ижод эркинлиги, маданий ютуқлардан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади дейилмоқда. Мен бу ўзгаришларга бефарқ эмасман. Сизни ҳам референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Зилола Собирова, Фарғона давлат университети проректори:

— Жамиятни инсон, инсонни таълим-тарбия ўзгартиради. Миллат ривожи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш авваламбор ўқитувчилар фаолиятига боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, муаллим-устозларни қадри, шаъни, ғурурини тиклаш, уларни моддий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароиятлар яратилмоқда. Конституциямизга киритилаётган янги норма ҳам устоз-муаллимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг шаъни, қадр-қиммати муносиб ҳимояланишига хизмат қилади. Мен Конституциямизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасман. Сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Самия Жўраева, Термиз давлат университети ўқитувчиси:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 23-моддаси 3-бандида "Давлат хорижда яшаётган ватандошларимиз билан алоқаларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш тўғрисида халқаро нормаларга мувофиқ ғамхўрлик қилади" дея белгиланмоқда. Давлат ўз фуқароларини қаерда яшашларидан қатъий назар ҳимоя қилиши шарт ва лозим. Ўзбекистон Республикасининг паспортида шу паспорт эгаси давлат ҳимоясида деб бежиз белгилаб қўйилгани йўқ. Янги Конституциямизга мувофиқ, хорижда яшаётган ватандошларимиз Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик қилишга, инвестициялар киритиш, илмий, маънавий, маърифий йўналишларга жалб қилишга эътибор қаратилган. Ва бу қонунан кафолатмоқда. Мен бефарқ эмасман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламан.

@menbefarqemasman