AOKB TOSHKENT vil
299 subscribers
2.48K photos
895 videos
2 files
1.96K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Юзага келган носозликлар бартараф этилмоқда
#19jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#brifing
#murojaat

Anomal sovuq tufayli bosim pasayib ketgan hududlarga tabiiy gazni meʼyorida yetkazib berish boʻyicha qanday choralar koʻrilmoqda?

Is gazidan zaharlanish holatlari keskin oshib ketmasligi uchun birinchi galda nimalarga eʼtibor berish kerak?

Joylarda yuzaga kelgan avariya holatlari qanday bartaraf etilmoqda?

Bu borada “Hududgaz Toshkent” GTF tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar xususida filial direktori vazifasini bajaruvchi Jamshid Muhammedov batafsil maʼlumot berdi.

✉️Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Шавкат Мирзиёев ОИТСга қарши янги қарорни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ҚАРОРИ имзоланди.

👉 Батафсил

https://t.iss.one/AOKBToshvil
2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/447022

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Эслатма

‼️ 2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати – 31 март

🔰 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

▫️2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
▫️2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
▫️2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
▫️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

⚠️ Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Президент фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).

Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.

Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

вазирликлар21 та;
қўмиталар12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
инспекциялар11 та.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 минг 573 нафар этиб белгиланмоқда.

Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиши қатъий тақиқланмоқда.

@segmentuz
💼 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур — Президент

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўрни яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
AOKB TOSHKENT vil
💼 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур — Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама…
🗂 «Айрим ҳокимлар аҳолини даромадли иш билан банд қилиш масаласининг ичига кирмаган» — Президент

Мисол учун, Андижон вилояти жорий йилда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 40 мингта, пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 75 мингта ва мавсумий ишлар орқали 200 мингта, маҳаллаларда микромарказлар ташкил этиш, саноат зоналарида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва марказий кўчаларни хизматларга ихтисослаштириш, савдо-сервис объектларини барпо этиш ҳисобидан 135 мингта; оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ажратиладиган кредитлар ҳисобидан 20 мингта иш ўринлари яратишни режа қилган.

Ёки, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида картошкачиликни йўлга қўйиб, 10 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, боғларнинг суғориш тизимини тиклаш ҳисобига 2 минг, Кўкдалада тарвуз экишни йўлга қўйиб, 32 минг, Миришкорда дала четларига тут эктириш ҳисобига пиллачиликда қўшимча 6 минг аҳолини даромадли қилишни режа қилган.

Қолган вилоятлар-чи? Бу борада ҳудудларнинг дастурлари билан бирма-бир танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, айрим вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган”, деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
AOKB TOSHKENT vil
🗂 «Айрим ҳокимлар аҳолини даромадли иш билан банд қилиш масаласининг ичига кирмаган» — Президент Мисол учун, Андижон вилояти жорий йилда инвестиция лойиҳалари ҳисобига 40 мингта, пахта ва ғалладан бўшаган ерларни аҳолига бўлиб бериш ҳисобига 75 мингта ва…
Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари Навоий, Бухоро, Наманган, Қўқон, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарлари, Зафаробод, Арнасой, Вобкент, Шофиркон, Когон, Ғиждувон, Ромитан туманларининг бандлик ва камбағалликни қисқартириш бўйича режалари пухта ишлаб чиқилмагани, уларда мавжуд барча имконият ва захиралар ҳисобга олинмаганини танқид қилди.

Шу билан бирга, камбағаллик кўрсаткичлари республика бўйича яхшиланган бир пайтда, Навоий, Сурхондарё ва Фарғонада ўзгариш сезилмаётгани таъкидланди.

Президент камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий механизмиаҳолини даромадли иш билан таъминлаш эканини қайд этди. Шу боис, маъмурий ислоҳотлар доирасида камбағалликни қисқартиришга масъул 5 та идора яхлит тизимга айлантирилди.

Эндиликда меҳнат ресурслари ва ишсизлик ҳисобини юритиш ҳам, бандликка кўмаклашиш ва тадбиркорликни маҳаллабай ривожлантириш ҳам битта — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлади. Бундан ташқари, янги вазирликка Хитойдан камбағалликни қисқартириш бўйича катта тажрибага эга экспертлар жалб қилинмоқда.

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ушбу экспертлар билан бирга барча вилоятларда камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишларни ташкил қилиш, вилоят ҳокимлари билан бирга 2023 йил учун бандлик дастурини туманлар кесимида қайтадан кўриб чиқиб, тасдиқлаш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston OTM talabalari uchun 2023/2024 oʻquv yilidan boshlab tarix va geografiya yoʻnalishlarida Zahiriddin Muhammad Bobur nomidagi davlat stipendiyasi ta'sis etiladi.

"Buyuk shoir va olim, mashhur davlat arbobi Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 540-yilligini keng nishonlash toʻgʻrisida" Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining qarori e'lon qilindi.
 
Telegram | Instagram | Facebook | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

Ziyodbek Yoʻldoshev,
Mahallabay ishlash va tadbirkorlikni rivojlantirish agentligining Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi boshligʻi:


2023-yilda hokim yordamchilari koʻmagi bilan 250 mingdan ortiq aholi bandligi taʼminlanadi.

Oilaviy tadbirkorlik dasturi doirasida 35 mingga yaqin loyihalar uchun jami 850 milliard soʻmlik pul kreditlari ajratilish rejalashtirilgan.

13 ta mikromarkaz tashkil etiladi.

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
⚡️ БОЛАЛАР ЛАПШАДАН ЗАҲАРЛАНМАГАН

Расмий муносабат

‼️ Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган ўткир заҳарланиш ҳолати юзасидан хабарлар тарқалди.

🛑 Мазкур ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қуйидагиларни
маълум қилди:

✳️ Жорий йилнинг 25 январь куни бемор Б.Б.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра тушликда укаси М.А. билан бирга уйига яқин жойдаги озиқ-овқат дўконидан тез тайёрланадиган лапша маҳсулотини сотиб олиб, тайёрлаб истеъмол қилишган. Лапша маҳсулотини тайёрлаш жараёнида маҳсулотда айниш белгилари, ўзга ёт ҳид ва таъм сезилмаган.

🛑 Ўша куни 17:00-18:00ларда Б.Б. уйида 1-1,5 йилдан буён сақланиб турган, номи ва ишлаб чиқарувчиси ҳамда сотиб олган жойи номаълум 500 гр.га яқин целофан пакетда сақланиб турган, кукин кўринишидаги кемирувчиларга қарши дори билан уй атрофи, ошхона ва битта хонага сепиб чиққан. Кемирувчиларга қарши дорини сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.

‼️ 2023 йил 26 январь куни соат М.А. 7:00-8:00ларда, Б.Б соат 9:30-10:00ларда қайд қила бошлаган. Белгилар ўтиб кетмагандан сўнг тушлик вақтида тез ёрдам чақирилган. Лекин ота-онаси томонидан уйда даволаниш маъқул кўрилган. М.А. ва Б.Б. қайд қилишга қарши дорилар қабул қилишган. Ўша куни тунги соат 23:00-24:00лар атрофида М.А. ва Б.Б.лар такрорий қайд қила бошлашган. 27 январь куни соат 6:00-7:00ларда “Тез ёрдам” чақириб, Республика болалар юқумли касалликлар шифохонасига юборилади. Лекин беморларнинг касаллик белгилари юқумли касалликлардан бўлмаганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига юборилади.

‼️ Шифокорлар томонидан беморларга «Фосфорорганик бирикмалардан ўткир заҳарланишнинг оғир ва ўрта оғир даражаси» бирламчи ташхиси қўйилган.
М.А. келгандаги аҳволи оғир ҳолатда, реанимацион чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан беморда 27 январь соат 09:24 да биологик ўлим қайд қилинди. Фуқаро Б.Б нинг аҳволи қониқарли бўлиб, соғлиги шифокорлар назоратига олинган.
Юқоридаги ҳолат бўйича такрорий мурожаатлар бўлмаган ва профилактик ишлар давом эттирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам внедрения новой системы финансирования общественного транспорта в городе Ташкенте и областных центрах.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари бу соҳада муаммолар тўпланиб қолгани, уларни ҳал этиш учун транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизимини ўзгартириш зарурлигини қайд этди.

Айрим вилоят марказларида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмагани, жойларда айрим автобус йўналишлари ишламаётгани, бекатлар етишмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Транспорт корхоналари кунлик “тушум плани”ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг “энг даромадли” пайтида (эрталаб соат 8-10 да, кечқурун соат 17-19 да) ҳаракатланишга одатлангани танқид қилинди. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.

Шу муносабат билан Президент соҳада молиялаштириш, автобус йўналишларини ташкил этиш, автопаркни янгилаш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича янги тизим жорий қилиш чора-тадбирларини белгилаб берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади.

Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.

Бунда, ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter