AOKB TOSHKENT vil
300 subscribers
2.57K photos
942 videos
2 files
2.03K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
🌍 Интернет ривожлангани сайин одамлар «узоқдан туриб» пул тўлашига тўғри кела бошлади. Пулни қўлдан қўлга беришни эса умуман иложи йўқ. Шунинг учун «ўртакаш»ларга, яъни электрон тўлов тизимлари, банк ёки курьерга мурожаат этиш керак. Бу нимани англатади?

Криптовалюталар ҳақида нималарни билиш лозим?

Ўзбекистонда криптоактивлар муомаласи қандай тартибга солинади?


Майнинг, биткоин, блокчейн: улар қандай ишлайди?

Жисмоний шахс мустақил криптовалюта билан шуғулланиш ҳуқуқига эгами?

Криптовалюта билан ишлашда қонунчилик ва жавобгарлик тамойиллари қандай?

👆
Юқоридаги инфографикада батафсил маълумот келтирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💸 Бугун Интернетда криптовалюта, блокчейн ва электрон пул каби атамаларни тез-тез учратяпмиз.

💬 Шу билан бирга, криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахсларнинг жавобгарликка тортилиши тўғрисида ҳам хабарлар учрамоқда.

Ўзи умуман криптавалюта нима? Унинг савдоси бўйича Ўзбекистон қонунчилигида нималар дейилган?

➡️ Юқоридаги видеороликда бу борада батафсил маълумот тақдим этилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Қатор мутасадди ҳамда тегишли идоралар томонидан метан газ нархини барқарорлаштириш ҳамда нархларнинг асоссиз ошириб юборилишини олдини олиш бўйича жиддий назорат олиб борилади

АОКАда Энергетика вазири ўринбосари Азизхўжа Қобилов иштирокида ўтказилган брифингда газ нархининг эркинлаштирилиши билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди:

📈 Ишлаб чиқарувчилар ва импортерлар томонидан биржа савдоларига суюлтирилган газ қўйиш ҳажмлари камайиб, маҳсулотнинг ўртача сотилиш нархи июль ойи бошидагига нисбатан 25 фоиз (6 млн сўмдан → 7,5 млн сўмгача) ошган.

🛢Август ойининг 7 санасидан эътиборан “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан кунига яна қўшимча 100 тоннадан суюлтирилган газ биржа савдоларига қўйиб борилади.

⛔️Бугунги кунда суюлтирилган газнинг тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт қилинишига ҳеч қандай тақиқ ва чекловлар мавжуд эмас.

📌 Жорий йилнинг ўтган даврида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари давомида 1 601 та ҳолатда 369 млрд сўмлик 217 млн куб метр табиий газни талон-торож қилган истеъмолчилар аниқланди.

🔍 Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида етказилган зарар миқдорининг 155 млрд сўмлик қисмини ташкил этувчи 42 фоизи 1 568 та ҳар хил тоифадаги истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келса-да, унинг 214 млрд сўмлик 58 фоизи 33 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси томонидан талон-торож қилинган.

📱 2025 йил 1 январга қадар барча шохобчада газ тўлдириш устунларига қўшимча қурилмалар ўрнатилиб, реализация қилинаётган газ ҳажми онлайн кузатиб борилади.

‼️ Эндиликда сотилаётган ёқилғиларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, мазкур тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда уларга ёқилғи етказиб берилиши тўхтатилади.

📞 Ҳурматли истеъмолчилар, агар сиз метан газ нархининг асоссиз равишда оширилиши ҳолатларига дуч келсангиз, Рақобат қўмитасининг 71-207-47-00, 71-207-48-00 ёки 1159 қисқа рақамига, шунингдек, Бош прокуратуранинг 1007 қисқа рақами ҳамда “Ўзэнергоинспекция”нинг 71-200-02-86 телефон рақамларига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

📌 Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform
🔃 Глобал тармоқларнинг чексизлиги фойдали ахборотлар тақдим этиш билан бирга ёлғон, асоссиз ва нохолис маълумотлар тарқатилиши билан хавф-хатарларни оширмоқда.

Хусусан, Интернет маконида кибержиноятлар тури ва кўлами ортиб бораётганлиги турли қатламдаги аҳолининг фирибгарлар қурбони бўлишларига сабаб бўлмоқда.

🔄Фишинг – фойдаланувчиларнинг махфий маълумотларини қўлга киритиш мақсад қилинган киберфирибгарлик.

Ғараз мақсадли кимсалар Telegram, Instagram, Facebook ҳамда веб-сайтлар орқали сохта ҳаволаларни юбориш билан фойдаланувчиларнинг шахсий аккаунтларига кириш ҳамда нафақат шахсий маълумотлар, балки банк карталарини ҳам бошқариш имкониятини қўлга киритишади.

Юқоридаги тасвирларда ана шундай фейк ҳаволаларнинг айримлари мисол тариқасида келтирилган.

⚠️ Азиз ҳамюртлар! Интернет, ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали келадиган ҳар қандай ҳаволалар устига босманг ва иловаларни юкламанг. Кибержиноятчилар ўлжасига айланмаслик учун ўзингизни ҳимояланг!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#Ta'ziya

Toshkent viloyati Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasi jamoasi ustoz jurnalist Sobirjon Inomovga rafiqasi Sayyora aya YOʻLDOSHEVAning vafoti munosabati bilan hamdardlik bildiradi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся из краткосрочного трудового отпуска.

На этой неделе при главе нашего государства запланирован ряд совещаний по важным вопросам социально-экономической повестки.

Предусматривается государственный визит Президента нашей страны в Республику Казахстан, а также участие в очередной Консультативной встрече глав государств Центральной Азии и саммите в формате "Центральная Азия + Япония" в городе Астане. Ожидается, что в конце недели нашу страну посетит с официальным визитом Премьер-министр Японии Фумио Кисида.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Божхона-сервис" давлат муассасаси қандай ташкилот?

Божхона қўмитаси ҳузурида ташкил этилган "Божхона-сервис" давлат муассасасининг асосий вазифаларига, мусодара қилинган товарларни савдо платформалари ва савдо ярмаркалари орқали сотишни жорий этиш киради.

Бундан ташқари "Божхона-сервис" ДМ юридик ва жисмоний шахсларга шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш ҳамда товарларга оид божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириши мумкин."Божхона-сервис" ДМ декларация хизматларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз биз билан албатта боғланинг!

📞 99-001-55-95
📞 99-007-55-95
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diydor boshlab keldi, qani, uzat qo‘l!
O‘ljasim, jo‘ldosim, do‘stim, qarog‘im!
Ta’zim, ehtiromim aylagil qabul,
Ey ulkan qozog‘im, ulkan qozog‘im...

O‘zbekiston Qahramoni, O‘zbekiston xalq shoiri Abdulla Oripov



Дидар бастап келді, кәне ұзат қол!
Олжасым, жолдасым, досым, қарағым!
Тағзым, құрмет-қошеметім қабыл ал,
Ей, үлкен қазағым, үлкен қазағым...

Өзбекстан Қаһарманы, Өзбекстанның көрнекті халық ақыны Абдулла Арипов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar boshqarmasida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining Axborot siyosati va davlat organlarida ochiqlikni taʼminlash masalalari qoʻmitasi hamda AOKA hamkorligida"Yangi Oʻzbekiston jurnalistikasi: soʻz erkinligi va qonunchilik amaliyoti" mavzusida davra suhbati o'tkazildi.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асосий масалага ўтишдан аввал Президент йил бошида яратилган аҳолини банд қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимиСайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон тажрибаларининг ижросини таҳлил қилди.

Бу борада яхши натижа кўрсатаётган туманлар кўп. Лекин айрим туман ҳокимлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари бу ислоҳотларни тўлиқ тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Уйчи тажрибаси асосида республика бўйича 500 мингта янги иш ўринлари яратилди. Лекин, 15 та туман ва шаҳар режаси 90 фоизга етмаган.

Ёки, Сайхунобод тажрибаси асосида ҳар бир маҳаллада 10 тадан микролойиҳа қилиш зарур. Бу орқали республикада жами 132 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, 242 мингта янги иш ўринлари яратилди. Бироқ 26 та тумандаги 46 та маҳаллада номигагина 1-2 та микролойиҳа қилингани танқид қилинди.

Бир ой олдин Ғиждувон тажрибаси асосида туман ҳокимларига 1 мингта маҳаллани ўзида “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш топширилган эди. Лекин, бирорта туман ҳокими ҳисоб-китоб қилиб, нечта лойиҳа қилиши ва қанча иш ўрни яратиши бўйича режасини тасдиқлагани йўқ.

Зарбдор тажрибаси бўйича раҳбарлар ижро муддати 1 октябрь, деб хотиржам юрганига қатъий эътироз билдирилди.

Facebook|Instagram|X