AOKB TOSHKENT vil
299 subscribers
2.48K photos
894 videos
2 files
1.95K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✍️ Ботир Ғофуров, АОКА Рақамли таълим ва медиасаводхонликни ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси

Ўзбекистонда бир кунда 31 млн одам Интернетга киради.

2016 йилда рўйхатдан ўтган ва аудиторияси 50 мингдан ошиқ 50 нафар блогер бўлган бўлса, ҳозирда 1200 тага ошган. Бу кўрсаткичга аудиторияси 50 мингдан кам блогерлар қўшилмаган.

🛡 Медиасаводхонлик – қисқача таърифлаганда медиадан келаётган ахборотни тўғри танлаш, тўғри таҳлил қилиш ва ундан танқидий хулоса чиқариш кўникмаси.
〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️ Маданият ва маънавият телеканалида "Бугун интервью" дастурида АОКА мутахассиси иштирокида аҳоли медиасаводхонлигини ошириш мавзуси доирасида

🟢 фейк ахборотларни фарқлаш;

🟢 қайси оммавий ахборот воситаси туридан кўпроқ ахборот олиш афзал;

🟢 ахборот хавфсизлигини таъминлашда медиасаводхонликнинг аҳамияти ва бошқа долзарб масалаларда суҳбат бўлди.

🖱Батафсил: https://youtu.be/sRPPUcP_J4o

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🔹 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);

🔹 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

🔹 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

🔹 24 март — якшанба (одатий дам олиш куни).

❗️Қўшимча дам олиш кунлари президентнинг 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли фармони асосида белгиланган.

https://t.iss.one/hudud_inform
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ва ушбу соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнутся видеоселекторное совещание по вопросам увеличения инвестиций и экспорта в сельском хозяйстве и пищевой промышленности, а также диалог с действующими в этих сферах предпринимателями.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари бундан буён йиғилишлар ҳар бир соҳа корхоналари вакиллари билан учрашув тарзида, уларни қийнаётган масалаларга ечимлари билан ўтказилишини таъкидлади.

Ўтган йили 23 миллион тонна
мева-сабзавот
етиштирилди, озиқ-овқат саноатида 86 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Ҳисоб-китобга кўра, бунча маҳсулотни ўзидан 5 миллиард долларлик экспорт қилса бўлади.

Лекин иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги комплекслари мутасаддилари ва ҳокимлар ишни тўғри ташкил қила олмагани, экспортчилар муаммосини ҳал қилмагани учун экспорт 2 миллиард доллардан ошмагани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишга энг фаол 100 дан зиёд экспортчи-тадбиркорлар ва логистика корхоналари вакиллари таклиф қилинган.

Президент топшириғига мувофиқ, уларнинг муаммолари ва таклифлари ўрганилди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларга “соҳа учун яна қандай шароит керак, жорий йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш учун нималар зарур” деган саволларга биргаликда жавоб топишни таклиф қилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз соҳадаги муаммоларга тўхталиб ўтди.

Жумладан, ўтган бир йилда Австралия, Янги Зеландия, Сингапур, Колумбия, Индонезия каби 10 дан ортиқ янги бозорларга чиқилди, маҳсулотларимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 85 тага етди.

Лекин, экспортнинг 80 фоизи 5 та давлат бозорига тўғри келаяпти. Яъни, қишлоқ хўжалиги экспортини асосий қисмини “килосига 1 доллардан паст нархда бўлган бозорлар” ташкил қилмоқда.

Ўтган йили 52 та мамлакатга 126 минг тонна узум экспорт қилинган бўлса, шундан 98 минг тоннаси 12 та давлатга килограмми 1 доллардан кам нархда сотилган.

Энг харидоргир маҳсулотларимиз бўлган гилос, шафтоли, хурмо, ўрик, олча, олхўри, анжир, анор, бодом, ловия, мош экспортида ҳам шу аҳвол.

Facebook|Instagram|X
Энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотнинг улуши жами мева-сабзавот экспортида 60 фоизни ташкил қилади.

Ўрганишлар давомида тадбиркорлар қайд этганидек, таннарх баландлиги, айрим “уддабуронлар” даромад ортидан қувиб, қадоқлашда сифатсиз маҳсулот қўшиб юбораётгани оқибатида ташқи бозорда Ўзбекистон маҳсулоти нуфузига путур етмоқда.

Ёки, 1 мингта экспортчи корхонанинг кўп миллион долларлик муддати ўтган дебитор қарздорлиги бор. Жумладан, 33 та туманда экспортдан дебитор қарздорлик қолган ҳудудлардан анча юқори.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда 1 миллион гектар ғалладан бўшайдиган майдон, 508 минг гектар аҳоли томорқаси, 260 минг гектар одамларга бўлиб берилган ерлар имкониятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани қайд этилди.

Масалан, 16 та туман умуман мева-сабзавот экспорт қилмаган. Ёки, пахта экмайдиган 28 та туманда экспорт кўрсаткичлари қониқарсиз. Ушбу туманларда маҳсулот етиштириш, сақлаш, саралаш ва сотиш бўйича экспортчилар ҳамда деҳқонлар ўртасида кооперация тизимли йўлга қўйилмаган.

Шу муносабат билан мева-сабзавот экспортига беэътибор бўлган туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги ва экспорт бўйича ўринбосарларига қатъий эътироз билдирилди.

Бу йил ҳудудий дастурлар доирасида республика бўйича озиқ-овқат йўналишида 833 миллион долларлик 528 та лойиҳани ишга тушириш режа қилинган. Лекин, 14 та туманда озиқ-овқат бўйича бирорта лойиҳа йўқлиги танқид қилинди.

Facebook|Instagram|X
Тошкент World Athletics Label мақомидаги мусобақага мезбонлик қилади

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент 32 та давлатнинг профессионал спортчилари ва ҳаваскор югурувчилар иштирокида ўтказиладиган BYD Тoшкент халқаро марафонига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/posts/580300

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

O`zbekcha | Ўзбекча | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Hudud Inform
Ижтимоий тармоқлар ҳамда Телеграм мессенжеридаги канал ва гуруҳларда Aфғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилганига оид хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛫Самарқанддан Истанбулга мунтазам рейслар йўлга қўйилди

Air Samarkand авиакомпанияси биринчи мунтазам рейсни Самарқанддан Истанбулга амалга оширди.

Биринчи босқичда рейслар ҳафтада икки марта, душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади.

Келгусида мунтазам рейслар Тбилиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор шаҳарларига амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/hudud_inform
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🩺Соғлом турмуш тарзининг талаб ва қоидалари аслида оддий:

Тўғри овқатланиш;

Мунтазам жисмоний фаоллик;

вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтиш.


🫥 Инфографикада қўшимча равишда тавсия ва маслаҳатлар келтирилган.

⚠️ Унутманг соғ танда – соғлом ақл.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишлайдиган пенсионерлар, ишловчи талабалар.

Уларнинг сони қанча?

Манба

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✔️Toshkent viloyatida iste’molchilar soni 402 731 ta, shundan aholi iste’molchilari 392 400 ta, yuridik tashkilotlari 10 331 ta.

✔️ bugungi kunda debitor qarzdorlik 64 mlrd. 308 mln. so‘mni tashkil etmoqda. Shundan jismoniy iste’molchilarning qarzdorligi 52 mlrd. 315 mln. so‘m, yuridik tashkilotlar 11 mlrd. 993 mln. so‘m

☑️ Qarzdorlik miqdori eng yuqori bo‘lgan hududlar:
1) Bo‘stonliq tumani: 5 mlrd 638 mln so‘m;
2) Qibray tumani: 4 mlrd. 726 mln so‘m;
3) Yangiyo‘l tumani: 4 mlrd 545 mln so‘m.

🔵Cabinet |💧Bot |🕊Telegram |📱Facebook |📲Instagram |🕊 Twitter | vk.com | 📺Youtube  | 🌐Website | 📨Chat | tiktok.com
10-aprel – Ramazon hayiti

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi mamlakatda joriy yilda Ramazon hayiti 10-aprel, chorshanba kuniga toʻgʻri kelishi haqida qaror qabul qildi.

Kanalga ulanish:
@uzauz
Саломатлигингизда ўзгаришлар сезяпсизми? Эҳтимол бу кунлик рацион ва тўғри овқатланиш билан боғлиқдир.

Кунлик туз ва шакар истеъмоли миқдорини биласизми?

Неча маҳал ва қанча миқдорда овқатланиш мақсадга мувофиқ?
〰️〰️〰️〰️〰️

➡️ Юқоридаги инфографикада соғлом турмуш гарови бўлган соғлом овқатланиш алифбоси тақдим этилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк