AOKB TOSHKENT vil
300 subscribers
2.53K photos
923 videos
2 files
2K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА❗️

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Дала четларидаги ерларда маҳсулот етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–121-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларида ишларни тўғри ва сифатли ташкил қилиш, ер эгаларига экишдан бошлаб маҳсулотни реализация қилишгача бўлган даврда амалий ёрдам бериш учун 2023 йилда ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафаргача мавсумий агрономларни ишга қабул қилишга рухсат берилди.

▶️ Бунинг учун Агентлик тизимида қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштиришни жорий қилишга масъул бўлган директор ўринбосари штати жорий қилинади.

📝 Президент қарори доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда ажратилиши кўзда тутилган 400 миллиард сўм бюджет ссудаси ҳисобидан 100 миллиард сўм йиллик 10 фоиз ставкада қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши белгиланди:

🔹дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

🔹сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатишга 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада қарз ажратиш. Бунда, берилаётган қарз маблағлари олинаётган даромаднинг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилади, ушбу маблағлар:

🔸қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.

🗓 2023–2025 йилларда Сирдарё вилоятида фойдаланилмай бўш турган дала четлари ҳамда коллектор-дренажлар атрофларидаги 500 гектар майдонда ихчам “ижтимоий иссиқхона”ни ташкил қилиниб, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тайёр ҳолда 2,5 сотихдан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табрик

Поздравление выпускникам общеобразовательных школ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Бугун (25.05.2023 й.) соат 15:00да давлат хизматчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан овозли мулоқот ташкил этилади

Мулоқотда иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга экспертимиздан жавоб олишингиз мумкин.

🟢 Овозли мулоқот ташкилотимизнинг ушбу — телеграмдаги расмий каналида ўтказилади.
Зироат Мирзиёева Қорақалпоғистонда очилган «Меҳрли мактаб»да яратилган шароитлар билан танишди

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги "Меҳрли мактаб" филиали очилди.

"Меҳрли мактаб"га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.

"Меҳрли мактаб" – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтадилар.

Йил якунига қадар "Меҳрли мактаб" филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz
⚡️Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 13 та мактаб қурилади

🏢 Президент қарорига кўра, 2023-2024 йилларда Осиё тараққиёт банки томонидан давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент шаҳрида 1 та, Тошкент вилоятида 12 та мактаб қурилиши белгиланди.

📁 Янги умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланди. Хусусий шерик халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади. Дастлабки тендерлар шу йил август ойидан эълон қилиниши белгиланган.

💵 Банк томонидан лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағлар ажратилади.

🏗 Янги мактаблар қурилиши учун Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 67,55 гектар, шундан 66,98 гектар суғориладиган ер участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан аҳоли пункти тоифасига ўтказилади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Qo'shma bayonot

Xalqaro mehnat tashkiloti (XMT), UNICEF va Jahon bankining Ijtimoiy himoya agentligining tashkil etilishini olqishlaydi

Xalqaro mehnat tashkiloti (XMT), BMT Bolalar jamgʻarmasi (UNICEF) va Jahon banki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzurida Milliy ijtimoiy himoya agentligi tashkil etilganini olqishlaydi. Jahon miqyosida va Oʻzbekistonda ijtimoiy himoya islohotini qoʻllab-quvvatlovchi yetakchi tashkilotlar sifatida ishonchimiz komilki, bu Oʻzbekistonning ijtimoiy himoya sohasidagi kun tartibini ilgari surishda hamda butun hayotlari davomida alohida shaxslar va oilalarning kambagʻallik, zaiflik va ijtimoiy chetlanishini kamaytirishga va oldini olishga qaratilgan Milliy ijtimoiy himoya strategiyasini, shuningdek Oʻzbekistonning milliy rivojlanish maqsadlari va Barqaror Rivojlanish Maqsadlarini amalga oshirishdagi muhim qadamdir.

XMT, UNICEF va Jahon banki mamlakatda barchaning manfaati yoʻlida ijtimoiy himoyani rivojlantirish uchun Oʻzbekiston hukumatini bundan keyin ham qoʻllab-quvvatlashga tayyor.

Bayonotni to'liq matni bilan tanishish uchun havola: https://bit.ly/3oHOLBK
⚡️Бугунги кунда давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари 170 дан ортиқ хизматлар ва ёрдамларни қамраб олган бўлиб, ушбу хизматлар 6 та вазирлик томонидан бир-биридан тарқоқ тарзда фаолият олиб бормоқда.
Аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди.

Агентликнинг асосий вазифаларидан бири оғир ижтимоий ҳолатга тушган ва тушиш хавфи бўлган аҳоли билан манзилли ишлашни ташкил қилишдан иборат бўлиб, аҳолининг 31 та тоифасига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этади.

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz
AOKB TOSHKENT vil
⚡️Бугунги кунда давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари 170 дан ортиқ хизматлар ва ёрдамларни қамраб олган бўлиб, ушбу хизматлар 6 та вазирлик томонидан бир-биридан тарқоқ тарзда фаолият олиб бормоқда. Аҳолига комплекс ёндашув асосида профессионал…
⚡️Хусусан:

▪️кекса ёшдаги шахслар ва қариялар;

▪️ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар;

▪️ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️кам таъминланган оилалар;

▪️зўравонликка учраган шахслар;

▪️ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон бўлган болалар;

▪️васийликка олинган оилалар;

▪️етим ва чин етим болалар;

алоҳида таълим-тарбияга муҳтож шахслар ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz
AOKB TOSHKENT vil
⚡️Хусусан: ▪️кекса ёшдаги шахслар ва қариялар; ▪️ўзгалар парваришига муҳтож бўлган шахслар; ▪️ногиронлиги бўлган шахслар; ▪️кам таъминланган оилалар; ▪️зўравонликка учраган шахслар; ▪️ногирон фарзандлари бўлган оилаларга ва ота-онасининг бири ногирон…
⚡️Агентлик томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:

▪️кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳантга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш;

▪️кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;

▪️аҳолини протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

▪️ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли ҳамда бепул стационар даволанишини таъминлаш;

▪️ногиронлиги бўлган шахсларнинг якка тартибдаги реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш;

▪️оғир ижтимоий оилалар билан ишлаш;

▪️руҳий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш;

▪️тазйиқ ва вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

▪️етим ва чин етимлар билан манзилли ишлаш;

эхтиёжманд аҳоли қатламига тиббий, психологик ва бошқа хизматларини кўрсатиш.

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz
AOKB TOSHKENT vil
⚡️Агентлик томонидан аҳолига қуйидаги асосий ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади: ▪️кам таъминланган оилаларга ҳамда меҳантга лаёқатсиз аҳолига нафақалар ва моддий ёрдамлар бериш; ▪️кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда меҳнат фахрийлари учун…
⚡️Агентлик таркибига қуйидаги ташкилотлар босқичма-босқич ўтказилади.

Жумладан:
2023 йил 15 июндан бошлаб:

▪️Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

▪️Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;

▪️Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;

▪️Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;

▪️ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун “Мурувват”
ва “Саховат” интернат-уйлари;

▪️Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;

▪️кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz
Bloomberg: Хитойда кучли жазирама туфайли электр тармоқлари ишдан чиққан

Bloomberg нашри Хитойда кузатилаётган жазирама туфайли кўплаб уй ҳайвонларининг нобуд бўлаётгани, электр тармоқларининг зўриқиб ишлаши натижасида бу йилги ёз фасли ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотида узилиш бўлиши ҳақида хабар берди.

▪️Хитойда жазирама ёз бу йил одатдагидан кўра эрта келди. Хусусан, Шанхайда май ойида кузатилган энг юқори ҳарорат бўйича 150 йиллик рекорд янгиланди.

▪️Айрим ҳудудларда гидроэнергетика қувватлари етишмаслиги сабабли ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти чекланмоқда. Вилоятларда, шу жумладан, Гуандундаги иссиқ об-ҳаво баъзи табиий ва суюлтирилган газ импортчиларини бозорда захира излашга мажбур қилган.

—————

Bloomberg: линии электропередачи вышли из строя из-за сильной жары в Китае

Знойные температуры по всему Китаю убивают домашний скот и напрягают электросети, ранняя волна жары предвещает еще одно лето с перебоями в промышленности и поставках продовольствия в Азии.   

▪️Палящие летние температуры наступили раньше обычного. На прошлой неделе в Шанхае был побит 150-летний рекорд самой высокой температуры в мае.

▪️В некоторых районах из-за нехватки гидроэлектроэнергии сворачивается производственная деятельность. Более жаркая погода в провинциях, включая Гуандун, побуждает некоторых китайских импортеров СПГ искать поставки на спотовом рынке.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва катта зиён кўрилгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва қардош Қозоғистон халқига таъзия йўллади. Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев направил соболезнования Президенту Касым-Жомарту Токаеву и братскому народу Казахстана в связи с человеческими жертвами и значительным уроном в результате масштабных лесных пожаров в Абайской области. Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям и близким погибших.

Facebook|Instagram|Twitter
Урганч халқаро аэропорти Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё олимпиадаси иштирокчиларини кутиб олишда давом этмоқда.

❗️Бир муддат олдин Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Туркия давлатларидан келган 60 дан ортиқ иштирокчи ўқувчи-ёшлар ҳамда уларнинг устозлари Хоразм вилоятига етиб келишди. (https://fb.watch/l5Pn7a9ZJJ/?mibextid=Nif5oz)

#халқаро_кимё_олимпиадаси

MediaKontentUz

Каналга аъзо бўлиш учун:

https://t.iss.one/mediakontentuz