AOKB TOSHKENT vil
302 subscribers
2.47K photos
892 videos
2 files
1.95K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:

- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;

- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;

- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;

- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;

- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.

116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.

Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.

Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Достон Ёқубов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони:

— Фаолиятим давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этганман. Авваллари "қанийди, бизнинг мамлакатимизда ҳам жаҳон чемпионатлари ўтказилсайди" деб орзу қилардик. 2021 йил ушбу орзуимиз ушалди. Ота-онамиз, ҳамюртларимиз кўз ўнгида дунёнинг энг кучли полвонлари билан беллашдик. Пойтахтимизда ўтган ушбу мусобақада жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришдим. Ишонаманки, давлатимизнинг бундай эътибори билан янги ғалабаларга ҳам эришамиз. Янги Конституциямиз эса келажакдаги ғалабаларимизга асос бўлишига ишонамиз. Шунинг учун Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рустам Иброҳимов Умар ўғли, Ўзбекистон турк миллий маданий маркази раиси ўринбосари:

— Барчага маълумки, яқинда турк халқи жуда катта талафотларни бошдан кечирди. Биз бу ерда туриб, ватандошларимиз оғриқларини ўз танамизда ҳис қилгандек бўлдик. Лекин "биз қандай ёрдам бера оламиз?" деган бир пайтда Ўзбекистон вазиятга жим қараб турмади. Шунингдек, зилзила туфайли вайроналар остида қолганларни чиқариб олишда ёрдам бериш учун қутқарувчилар ҳам юборилди. Биз бунинг учун ўзбек халқидан, қардошларимиздан миннатдормиз. Янги Конституцияда Ўзбекистонни тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши белгилаб қўйилмоқда. Мен бу сиёсатни қўллаб-қувватлайман ва тинчликсевар сиёсатга #befarqemasman. Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@menbefarqemasman
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наримон Ражабов, Тошкент давлат юридик университети профессори:

— Энг муҳим масалалардан бири инсон соғлиғи-саломатлигидир. Шундай экан, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида янги киритилди, яъни ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, ҳар ким атроф-муҳит тўғрисида ишончли ахборотларни олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма амалдаги Конституцияда йўқ. Агар сиз қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқингиз таъминлашини истасангиз, унда албатта, 30 апрелда бўлиб ўтадиган конституциявий ўзгаришлар бўйича референдумда иштирок этинг.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ирода Омонова, ўқитувчи (Наманган вилояти):

— Янги таҳрирдаги Конституция билан танишиб чиқдим. Унда аёлларга ҳам эътибор қаратилган. Хусусан, аёлларнинг иш ҳақини камайтириш, ҳомиладор ёки ёш болали аёлларни бесабаб ишдан бўшатиш тақиқланмоқда. Бу албатта, аёлларни ижтимоий ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топишида жуда катта аҳамиятга эга. Мен келажагимга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Анвар Холиқулов, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти кафедра мудири:

— 19 йилдан буён институтда фаолият олиб бормоқдаман. Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказиляпти. Бунда мени илҳомлантирган жиҳатлар кўп. Айниқса, 50-модда билан таълим соҳасига алоҳида эътибор бериляпти. Олдин фақат давлат таълими кафолатланган бўлса, янги таҳрирда нодавлат таълим ҳам ҳуқуқий асос билан таъминланмоқда. Яна бир жиҳат – инклюзив таълим ҳам кафолатланмоқда. Мен таълим соҳаси билан боғлиқ ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумга фаол қатнашаман.

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Наргиза Бегматова, Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бўлими шўъба мудири:

— Янгиланаётган Конституциямизнинг 79-моддасида биз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз устимизда ишлашимиз учун шарт-шароитлар яратиш, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишимизни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзгаришлар ўз аксини топган.
Мен юртимизда содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмасман! 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда ёшларимизни фаол қатнашишга чорлайман!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:

— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Фазлиддин Собиржонов, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси:

— Бугунги кунда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида, биринчи навбатда, самарали иқтисодиёт, эркин бошқарув тизими, кучли ижро ҳокимияти шаклланиши, Сенат ва қонунчилик палаталари ўртасида ваколатлар тақсимланиши ҳамда энг асосий масала — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилиниши, конституцион норма асосида кафолатланишини ўзгартиришларнинг асосий мезони сифатида кўришимиз мумкин.
Конституцион ислоҳотлар аввало инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳозирги жамият ва келажак авлод учун конституциявий кафолатлашни назарда тутади. Бу ислоҳотлар бутун бошқарув тизимида самарали тизимни яратишга асос бўлади.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулдана Авездурдиева, Республика туркман маданият маркази раиси:

— Инсон қадри улуғланаётган Ўзбекистонда 200 мингдан ортиқ туркман миллати вакиллари ўзаро дўстликда, хотиржамликда истиқомат қилиб келмоқда. Кўп миллатли Ўзбекистоннинг фаровонлиги ва гуллаб-яшнашини таъминлаш, инсон шаъни ва қадр-қимматини мустаҳкамлаш мақсад қилинганлиги давлат учун муҳим жиҳатлардир. Мен буни қўллаб-қувватлайман. Ушбу диёрда фаровон яшаётган бир инсон сифатида мен тақдиримга #befarqemasman. Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гули Раҳмонова, ҳуқуқшунос:

— Уч фарзанднинг онаси сифатида айта оламанки, менинг ва фарзандларимнинг келажаги учун Конституциямизга бир қатор ўзгартиришлар киритилиши бу айни муддаодир. Азиз онажонларимиз, опа-сингилларимиз, сизларни 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол қатнашишга чақираман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Самира Шокирова, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси:

— Шахсан давлатимиз раҳбари қўлидан олган Зулфия номидаги давлат мукофоти менга катта масъулият юклайди. Мен янги Консттитуцияга бефарқ эмасман, сабаби унда ёшларнинг кенг билим олишини таъминлайдиган қатор янги моддалар киритилди. Бу эса ёшларнинг сифатли таълим олишига шароит яратади. Конституция — бизнинг келажагимиз!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Эргаш Усмонов, Янгийўл тумани 14-умумий ўрта таълим мактаби математика ўқитувчиси:

— Куни кеча умра сафарига бориб келдим. Сафар давомида шундай Ватанда яшаётганлигимиздан, зиёратчиларга яратилаётган шароитлардан хурсанд бўлдим, ўзимни жуда бахтли ҳис қилдим. Яна бир нарсадан хурсандман — янгиланаётган Конституциямизга ёшлар, ўқитувчилар ва зиёлиларни қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи янги бандлар киритилмоқда. Шу сабабли биз референдумга бефарқ эмасмиз!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Муаззам Валиева, Ўртачирчиқ тумани "Чангтепа" маҳалласи ёшлар етакчиси:

— Юртимиз бўйлаб янгиланаётган Конституция лойиҳаси бўйича кўплаб фикр ва таклифлар илгари сурилди. Мени энг қувонтирган жиҳати, Конституция лойиҳасининг 42-моддасида ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади, деган норманинг акс эттирилишидир. Ҳомиладор ва болали аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи конституциявий тартибга солинмоқда. Биз аёллар учун оила, ёшлар ва болаларга бағишланган Конституциянинг 14-боби муҳим аҳамиятга эгадир. Ўйлайманки, янги Конституция — Ўзбекистон тараққиётининг асоси, меҳнатсевар халқимизнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш учун кўп йиллар хизмат қилади. Мен Бош Қомусимизга бефарқ эмасман, сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Александр Харламов, заместитель председателя Русского культурного центра:

— Жителей Узбекистана отличают человеческая доброта, радушие, помощь друг другу, уважение к старшим. Это очень здорово. Для меня это очень ценно. Принятие обновленной Конституции — важный шаг. Я не безразличен к судьбе нашей общей Родины. И я и моя семья, товарищи, с которыми общаюсь, придем на референдум. Это станет продолжением позитивных изменений в стране.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Феруз Азимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси:

— Янгиланаётган Конституцияда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида кўплаб янги норма ва қоидалар ўз аксини топмоқда. Жумладан 98-моддада фуқаролар ҳам қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга эканлиги белгиланмоқда. Бунда Қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини киритиш ва кўриб чиқиш тартиби алоҳида қонун билан белгиланмоқда. Конституция даражасида бундай қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини кенгайтиришга ва жамиятни янада демократлаштиришга хизмат қилади. Шундай экан, мен бу ўзгаришларга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулираъно Мамирова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали талабаси:

— Янгиланаётган Конституциянинг 79-моддасида ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳуқулари давлат томонидан кафолатланмоқда. Бу биз ёшларни қувонтиради. Мен ушбу сиёсий жараёнларга бефарқ эмасман, тенгдошларимни референдумда фаол қатнашишга чорлайман.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рухсора Асланова, дизайнер:

— Мен дизайнерман, юздан ортиқ шогирдларим бор. Бугунги кунда юртимизда дезайнерлик, тадбиркорлик соҳаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгиланаётган Конституцияга ҳам бу борада тегишли моддалар киритилмоқда. Мисол учун, 67-моддада тадбиркорлар ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи, тадбиркорларниниг меҳнат қилиш эркинлиги кафолатлатланмоқда. Шундай экан, мен бугунги ўзгаришларга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman