This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Назокат Чориева, ўқитувчи (Тошкент вилояти):
— Янги Конституциямизнинг 52 - моддаси билан ўқитувчиларнинг қадр-қиммати, шаъни ҳимоя қилинаяпти, уларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлайдиган, ҳуқуқларини кафолатлайдиган янги нормалар киритилаяпти. Биз ўқитувчилар таълимга оид ислоҳотларга бефарқ эмасмиз! 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда иштирок этамиз!
@menbefarqemasman

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Юлдуз Усмонова, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Сирдарё вилояти ҳудудий филиали раҳбари:
— Мен бир неча йиллардан бери қилган ниятимга етишдим. Умра зиёратига бориб қайтдим. Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ва дунёвий давлат эканлигини янгиланаётган Конституцияда мустаҳкамлаш зарур, деб ҳисоблайман. Оилам билан бу ўзгаришларга бефарқ эмасман. Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

Феруза Саидмуродова, Навоий давлат педагогика институти талабаси:
— Янги Конституциямизнинг 78-моддасида шундай дейилади: "Болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, уларнинг жисмоний, ақлий ва маданий ривожланиши учун шароитларни яратиш давлатнинг мажбуриятидир. Оталик, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза этилади". 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда ўз келажагим учун, Янги Ўзбекистоним учун ва албатта, Янги Конституциям учун овоз бераман!

Санжарбек Давлетов, Урганч давлат университети профессори:
— Янги таҳрирдаги Конституцияда, айниқса, ёшлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга қаратилган нормаларнинг киритилиши, таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга муносиб шароитлар яратилиши муҳимдир. Конституция баркамол авлодни вояга етказишга хизмат қилади. Мен бунга бефарқ эмасман.

Дилбар Орзиева, Кармана туманидаги "Янги замон болалари" оилавий болалар уйи тарбиячиси:
— Ўзбек халқи болажон халқ эканлигини бутун дунё яхши билади. Бу неча-неча асрлар аввал ҳам ўз исботини топган. Президентимиз ташаббуси билан оилавий болалар уйлари ташкил этилди. Шу муносабат билан мен 9 нафар болани бағримга олдим. Ҳозир катта оила бўлиб, бирга яшаб келмоқдамиз. Ўғлим Дима 19 ёшга кирди. У бўлиб ўтадиган референдумни орзиқиб кутаяпти. Чунки, ишонади - Конституция унинг бахтли келажаги. Мен бунга бефарқ эмасман!

Севара Мирсидиқова, Ўзбекистон давлат консерваторияси магистранти:
— Конституциявий қонун лойиҳасининг Брайль алифбосидаги нашри ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Лойиҳанинг 57-моддасига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинади. Конституциядаги инклюзив таълим тўғрисидаги норма мени илҳомлантирди. Чунки инклюзив таълим ҳар бир ногиронлиги бўлган шахс учун билим олиш имкониятини беради. Мен конституциявий ислоҳотларга бефарқ эмасман. 30 апрель куни референдумда иштирок этаман!

Саодат Турсунбоева, "Sharq Ayoli" халқаро хотин-қизлар жамоат фонди раҳбари:
— Бугунги кунда мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва технологиялар трансфери тезкорлик билан ривожланмоқда. Бизнинг фондимиз бу йўналишда кўплаб ишларни амалга оширмоқда. Масалан, "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳамизда хотин-қизлар электрон тижорат асосларига, онлайн дўконлар очиш ва рақамли касбларга ўргатилмоқда. Бу аёлларнинг уйдан чиқмасдан ишлашига имкон беради.
Янгиланиётган Конституцияда давлат қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини таъминламоқда, тадбиркорлар ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш, унинг йўналишларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга бўлмоқда. Бу оилалар фаровонлигини ошириш, технологик ривожланиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади. Мен бунга #befarqemasman!

Фаррух Суюнов, Шаҳрисабз шаҳар "Катта новқат" МФЙ ёшлар етакчиси:
— Ёшларга эътибор юртимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдодларини рўёбга чиқариш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Қонунчилик палатаси, Сенати ҳузурида Ёшлар парламенти тузилди. Ҳозирги кунда Ёшлар парламенти Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган қонунларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб келмоқда. Янгиланаётган Бош Қомусимизда Ўзбекистонда яшаётган ёшларимизни ҳуқуқ ва манфаатлари давлат томонидан кафотланиши белгилаб қўйилмоқда.
Мен олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ эмасман. 30 апрель куни барча ёшларни референдумда иштирок этишга чақираман.

Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонунни имзолади.
Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.
Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!
__
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев подписал закон по обеспечению защиты женщин и несовершеннолетних от насилия.
Я горжусь и благодарю всех сопричастных к этой победе! Впереди сложная и долгая работа, чтобы эти статьи заработали и общество стало меняться.
Я призываю к тому, чтобы государственные органы, гражданское общество, активисты и медиа — все включились в этот процесс, став единым механизмом в борьбе с насилием. Насилие — это преступление. Насилие — не часть нашей культуры!

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бошланди.
- Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз? – деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:
- ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;
- 43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;
- 32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.
Facebook|Instagram|Twitter

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;
- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;
- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;
- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;
- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.

Йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.
Бунда:
- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;
- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;
- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.
Facebook|Instagram|Twitter
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.
Бунда:
- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;
- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;
- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди.
116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.
Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.
Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.
Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Достон Ёқубов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони:
— Фаолиятим давомида кўплаб мусобақаларда иштирок этганман. Авваллари "қанийди, бизнинг мамлакатимизда ҳам жаҳон чемпионатлари ўтказилсайди" деб орзу қилардик. 2021 йил ушбу орзуимиз ушалди. Ота-онамиз, ҳамюртларимиз кўз ўнгида дунёнинг энг кучли полвонлари билан беллашдик. Пойтахтимизда ўтган ушбу мусобақада жаҳон чемпиони деган шарафли номга эришдим. Ишонаманки, давлатимизнинг бундай эътибори билан янги ғалабаларга ҳам эришамиз. Янги Конституциямиз эса келажакдаги ғалабаларимизга асос бўлишига ишонамиз. Шунинг учун Қомусимизга киритилаётган ўзгаришларга бефарқ эмасмиз.

Рустам Иброҳимов Умар ўғли, Ўзбекистон турк миллий маданий маркази раиси ўринбосари:
— Барчага маълумки, яқинда турк халқи жуда катта талафотларни бошдан кечирди. Биз бу ерда туриб, ватандошларимиз оғриқларини ўз танамизда ҳис қилгандек бўлдик. Лекин "биз қандай ёрдам бера оламиз?" деган бир пайтда Ўзбекистон вазиятга жим қараб турмади. Шунингдек, зилзила туфайли вайроналар остида қолганларни чиқариб олишда ёрдам бериш учун қутқарувчилар ҳам юборилди. Биз бунинг учун ўзбек халқидан, қардошларимиздан миннатдормиз. Янги Конституцияда Ўзбекистонни тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга ошириши белгилаб қўйилмоқда. Мен бу сиёсатни қўллаб-қувватлайман ва тинчликсевар сиёсатга #befarqemasman. Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
✅ Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.
🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Наримон Ражабов, Тошкент давлат юридик университети профессори:
— Энг муҳим масалалардан бири инсон соғлиғи-саломатлигидир. Шундай экан, янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасида янги киритилди, яъни ҳар ким қулай атроф-муҳитга эга бўлиш, ҳар ким атроф-муҳит тўғрисида ишончли ахборотларни олиш ҳуқуқига эга. Ушбу норма амалдаги Конституцияда йўқ. Агар сиз қулай атроф-муҳитда яшаш ҳуқуқингиз таъминлашини истасангиз, унда албатта, 30 апрелда бўлиб ўтадиган конституциявий ўзгаришлар бўйича референдумда иштирок этинг.

Ирода Омонова, ўқитувчи (Наманган вилояти):
— Янги таҳрирдаги Конституция билан танишиб чиқдим. Унда аёлларга ҳам эътибор қаратилган. Хусусан, аёлларнинг иш ҳақини камайтириш, ҳомиладор ёки ёш болали аёлларни бесабаб ишдан бўшатиш тақиқланмоқда. Бу албатта, аёлларни ижтимоий ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топишида жуда катта аҳамиятга эга. Мен келажагимга бефарқ эмасман!

Анвар Холиқулов, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти кафедра мудири:
— 19 йилдан буён институтда фаолият олиб бормоқдаман. Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказиляпти. Бунда мени илҳомлантирган жиҳатлар кўп. Айниқса, 50-модда билан таълим соҳасига алоҳида эътибор бериляпти. Олдин фақат давлат таълими кафолатланган бўлса, янги таҳрирда нодавлат таълим ҳам ҳуқуқий асос билан таъминланмоқда. Яна бир жиҳат – инклюзив таълим ҳам кафолатланмоқда. Мен таълим соҳаси билан боғлиқ ўзгаришларга бефарқ эмасман ва референдумга фаол қатнашаман.

Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman
Наргиза Бегматова, Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай туман бўлими шўъба мудири:
— Янгиланаётган Конституциямизнинг 79-моддасида биз ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўз устимизда ишлашимиз учун шарт-шароитлар яратиш, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этишимизни қўллаб-қувватлаш бўйича ўзгаришлар ўз аксини топган.
Мен юртимизда содир бўлаётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ўзгаришларга бефарқ эмасман! 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда ёшларимизни фаол қатнашишга чорлайман!

Шоҳида Ибрагимова, тадбиркор, бизнес-тренер:
— Мен бир нечта бизнеслар асосчисиман ва бу соҳада 13 йиллик тажрибага эгаман. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимда аудиториянинг асосий қисмини аёллар ташкил этади. Молиявий саводхонлик бўйича олиб бораётган дарсларимдан билдимки, аёлларнинг таълим олишида тўсқинликлар бор: турмуш ўртоғи, қайнона, қайнотаси, ота-онаси ўқишига рухсат бермайди. "Қиз болага ўқишнинг кераги йўқ, мактабни тамомласанг бўлди, турмушга берамиз", дейишади. Ваҳоланки, бу унинг ҳуқуқи. Янги Конституцияда ҳам бу ҳуқуқ мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Мен аёлларнинг таълим олишига бефарқ эмасман!