AOKB TOSHKENT vil
301 subscribers
2.47K photos
893 videos
2 files
1.95K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.в.б. Холмурод Салимов: Янгиланаётган Конституциямизда оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланмоқда.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулчеҳра Носирова - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри устоз санъаткори.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гулруҳ Менлиева, Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси Ахборот бўлими бошлиғи:

— Инсоннинг, айниқса журналистнинг сўз эркинлиги чекланмаслиги зарур. Янги Конститутция сизу бизнинг фикрлаш ҳуқуқимиз таъминланиши билан ҳам аҳамиятлидир. Мен бефарқ эмасман. Келажагим учун овоз бераман!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Донёр Ганиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

— Конституция даражасида ерни хусусий мулк сифатида эътироф этилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг ўзларига тегишли бўлган ҳуқуқларини қонун доирасида мустаҳкамланишини англатади.

Бу ҳуқуқнинг Конституцияда акс этиши, келажакда мамлакатимизда миллионлаб янги мулкдорлар қатламини пайдо бўлишига ер бозорини ривожлантиришга ва энг асосийси ердан самарали фойдаланишни ва бу орқали иқтисодий ўсишга эришишга замин яратади.

Ўзингиз ва фарзандларингиз келажагига таъсир қиладиган бу жараёнда сизнинг ҳам овозингиз бўлсин.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Ойбек Мўминов, Республика nез тиббий ёрдами маркази Самарқанд вилояти филиали директори ўринбосари:

— Тиббиёт соҳасида 20 йилдан зиёд вақт ҳизмат қилиб келмоқдаман. Янгиланаётган Конституциямизда Ўзбекистонда яшаётган барча фуқаролар кафолатланган бепул тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланмоқда. Мен референдумга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Эркин Қайтар, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:

— Санъат соҳасида имкониятлар кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, ижод аҳлига эътибор кучайтирилмоқда. 2022 йилда "Ўзбекистон маданият ва санъати фидокори" нишонига сазовор бўлдим, Республика бастакорлари ўртасида ўтказилган кўрик-танловда ғолиб бўлдим. Ҳар йили халқимиз олдида ҳисобот концертимни ўтказиб келмоқдаман. Бу - санъаткорнинг бахти. Санъат оламининг вакили сифатида янгиланаётган Конституцияни қўллаб-қувватлайман. Мен референдумга #befarqemasman.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Хосият Бобомуродова, шоира ва публицист, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси:

— Янгиланаётган Конституция билан танишиб чиқдим. Унда ҳаётимизни яхшилашга қаратилган энг муҳим, энг керакли ўзгаришлар бўлган. Халқ ўзининг "ички овози"ни бизнинг тилимиздан, ёзганларимиздан"эшитишяпти". Қаерга борсак, бизни рост гапираётган дўсти деб қабул қилишяпти. Мен референдумга бефарқ эмасман!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Азим Муллахонов  - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театр директори.

Каналга уланиш⬇️                                
https://t.iss.one/Muqimiyteatruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Фина Набиева, заместитель председателя Башкирского общественно-культурного центра имени А.З.Валиди города Ташкента:

— Узбекистан — наша Родина. Здесь мы родились, живем, воспитываем детей, растим внуков. У нас созданы все условия, чтобы сохранить башкирские традиции, наши обычаи. Для счастья каждого из нас нужно, чтобы были мир и уважение друг к другу. В Конституции закрепляются гарантии на мир, дружбу между народами, дружественные отношения между странами. Мы не безразличны к судьбе нашей страны — Узбекистана!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Umid Nabiev, xalqaro toifadagi sport ustasi, Toshkent viloyati Zangiota tumani "Vatanparvar" MFY yoshlar yetakchisi:

— Konstitutsiyamizga kiritilayotgan o‘zgarishlarda biz yoshlarga ham keng imkoniyatlar berilmoqda. Qonuniy huquqlarimizga befarq bo‘lmagan holda yoshlarni 30- aprel kuni bo‘lib o‘tadigan referendumga chorlayman.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Олтиной Ҳожиқулова, ўқитувчи (Андижон):

— Янгиланаётган Конституциямизда ўқитувчи деган шарафли касб конституциявий мақомга эга бўлмоқда, ўқитувчининг обрўси, шаъни оширилмоқда. Мен, албатта бунга бефарқ эмасман! 30 апрель куни референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Азизбек Ҳалилов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси:

— Олдинлари олий таълим муассасасига ўқишга киришда таниш-билишчилик ҳолатлари кўп учраб турарди. Бунинг оқибатида кўп ёшлар олий таълим олишдан умидини узиб кетганларини кўрганман. Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга берилаётган имкониятлар сабабли бу ҳолатлар бартараф этилди. Янги Конституциямизнинг 51-моддасига киритилаётган ўзгаришлар ҳам ёшларимиз ҳаётига ижобий таъсир қилишига ишонаман. Мен 30 апрель куни бўладиган референдумда иштирок этаман ва барчани бефарқ бўлмасликка чақираман!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Гуландам Субханова, Республика тожик миллий маданий маркази раиси:

— Ҳозирда жуда катта сиёсий жараён ва масъулиятли бир тадбир арафасида турибмиз. Янгиланаётган Конституция бўйича референдумга тайёргарлик ишлари бўлмоқда. Бунга қадар Конституция лойиҳаси икки марта умумхалқ муҳокамасига қўйилди, биз берган таклифлар ҳам лойиҳага киритилди. 8-моддада Ўзбекистон халқини миллатидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ташкил этади, деб ёзилгани эса бизни янада қувонтирди. Бўлажак референдумга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Дилноза Ишкабулова, шифокор (Сурхондарё вилояти):

— Мен ҳозирда Германиянинг Бавария шаҳридаги клиникада малакамни оширяпман. Ўзбекистонда бўлаётган сиёсий жараёнлар, Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар мен каби чет элда бўлиб турган, яшаётган ютрдошларимиз учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 51-моддасига кўра, олий талим ташкилотларига ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқи берилмоқда, бу ёшлар талимига қаратилаётган этиборнинг бир намунаси, деб биламан.

Мен Ўзбекистон фуқароси сифатида 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Хислат Ҳайдаров, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети профессори:

— 2023 йил 30 апрелда республикамизда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтади. Азиз юртдошлар, келажагимиз ўз қўлимизда. Келажак авлод қандай ҳаёт кечириши ҳам бизга боғлиқ. Қатағон йилларида қанчадан қанча ота-боболаримиз шу кунлар учун жонини фидо қилган. Биз Самарқанд давлат университетининг профессор ўқитувчилари, талабалари референдумда фаол иштирок этамиз.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Инобат Ҳасанова, Самарқанд вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмаси раиси ўринбосари:

— Бизнинг ташкилотимиз инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилгани боис ҳам янги таҳрирдаги Конституцияга бефарқ эмасмиз. Жамоамиз билан биргаликда ўз фикрларимиз, таклифларимизни беришга ҳаракат қилдик.

Бутун вилоятимиз, республикамиз аҳлини референдумда фаол қатнашишга чақирамиз!

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Рустам Абдураҳмонов, ҳунарманд:

— Мен уч авлод уста кулоллар сулоласи вакилиман. Биз кўплаб давлатларда ҳунаримизни намойиш этиб, кўргазмаларда қатнашиб келяпмиз. Бўлажак референдумда шогирдларим билан иштирок этамиз. Биз келажагимизга бефарқ эмасмиз.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Аброржон Алижонов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори:

— Амалдаги Конституциянинг 48-моддасида ҳар бир фуқаро малакали тиббий хизмат олиш хуқуқига эга деб белгиланган бўлса, янги таҳрирдагисида ҳар ким тиббий ёрдамнинг маълум бир даражадаги кафолатланган ҳажмини бепул, давлат ҳисобидан олиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда. Мен бир ота, тиббиёт ходими вакили сифатида барчани референдумда фаол қатнашишга чорлайман.

@menbefarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Муҳайё Усмонова, психолог:

— Педагог ходимлар базавий лавозим маошининг энг кам миқдорини белгилаш ва кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизими жорий этиш таклиф этилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциянинг қабул қилиниши "инсон қадри учун" тамойили асосида халқ фаровонлигини янада мустаҳкамлаш ва давлат фуқаролик жамиятини жадал ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратади. Мен фарзандларимнинг таълим олиши ва келажагига бефарқ эмасман. Барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлайман.

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Бахтиёр Рўзметов, Урганч давлат университети профессори, иқтисодиёт фанлари доктори, АҚШнинг Нью-Йорк фанлар академияси аъзоси:

— Мен 1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси қабул қилинишида ҳам қатнашганман. Шунингдек, янгиланаётган Конституциямиз лойиҳасининг тайёрланишида ҳам фаол иштирок этдим. Эндиликда 51-модданинг алоҳида олий таълим тизимига бағишланиши, ушбу модда академик моделлик, яъни эркинлик, ўз ўзини бошқариш, илмий тадқиқот олиб бориш ҳамда ўқитиш эркинлигини кафолатланганлиги Ўзбекистонда олий таълим тизимини жаҳон андозалари даражасига чиқишида муҳим рол ўйлайди. Мен Конституциямизга #befarqemasman.

@menbefarqemasman