AOKB TOSHKENT vil
294 subscribers
2.48K photos
897 videos
2 files
1.96K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Президент: «Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик, 7 миллионта компьютер синфларини ташкил қилдик»

Айни вақтда президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилмоқда.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда мактабларда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди.

«Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.

«Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди президент.
«Қиз фарзандни, онани ўқитсак, жамиятни ўқитган бўламиз», — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев янги ўқув дарсликлари тақдимотида қиз фарзандлар ва аёлларни ўқитиш кераклигини таъкидлади.

«Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз», — деди Президент.
«Келгуси йили таълимга оид ҳам кўплаб қарор, фармонлар чиқади. Шунингдек, мактаб ўқитувчилари учун ипотека кредитларини камайтирсак бу ҳам яхши бўлади. Бугун мен кўп саволларга жавоб олдим.

Aлбатта, 20-30-40 йил давомида эскича дарс берган ўқитувчига янги дарсликларга ўтиш бироз оғир. Лекин бугун бу нарсани қилмасак, эртага ўзимиз кутган натижани ололмаймиз”, — Шавкат Мирзиёев
«Балки айрим фанларни қисқартирармиз, замонавий фанларни кўпайтирармиз. Негадир биз қисқартиришдан қўрқамиз.

Агар бирор фан замонавийликдан ортда қолса, уни сақлаб туришда нима маъно бор? 10 мингдан ортиқ мактабдан 842 тасининг бирорта битирувчиси олий ўқув юртига кира олмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?

Биз «Болалар ёмон бўлиб кетди« деган фикрдан воз кечишимиз керак. Ўзимизга савол қўяйлик – уларни яхши қилиш учун нималар қилдик?! Барибир улар ўзимизнинг фарзандларимиз.

Сизлар билан бир тану бир жон бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг келажаги ҳақида ўйлашимиз шарт», — Шавкат Мирзиёев
«Мен бугун 590 минг нафар устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта.

Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.

Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади», — Президент.
Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада?

▪️
Бугун Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликларининг ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини 4К тамойили ташкил этади:

Критик (танқидий) фикрлаш;
Коллаборация (жамоавий ишлаш);
Креативлик (ижодкорлик);
Коммуникация (мулоқот кўникмалари).

▪️ Ушбу дарсликлар қуруқ маълумотларни ёдлатиш, ёки шунчаки ўқиш/ёзишни ўргатиш билан чекланмайди. Улар орқали ўқувчилар нафақат фанларни, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни ҳам ўрганади.

▪️
Шунингдек, дарсликлар болаларга ўйин орқали таълим беришга ҳам мослашган. Яъни болалар психологияси ҳисобга олинган. Ўқув-методик комплекслар Android, iOS платформаларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга.

▪️ Дарсликдаги маълумотлар ранг-баранг расмлар, графикалар, содда матнлар орқали берилган. У ўқувчини зериктириб қўймайди, аксинча янада қизиқтиради.

▪️ 1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги болалар замонавий технологияларни биздан яхшироқ тушунади. Шу сабабли гаджетлар орқали таълим олиш уларни янада фанга қизиқтиради;

▪️ Estudy электрон таълим платформаси ишлаб чиқилган. У турли фанлардан олинган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади. Платформадан дарсда ҳам, бўш вақтда уйда ҳам фойдаланиш мумкин.

▪️ Дарсликларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA) талаблари тўлиқ инобатга олинган. Финляндиядаги нуфузли таълим компанияси экспертлари томонидан текширувдан ўтказилган ва сертификат олинган.
«Агар таълим сифатини яхшилай олсак, жамиятда кескин ўзгариш бўлади», — Президент
«Таълимга жиддий эътибор беришимиз, ҳар куни ўз устимизда ишлашимиз шарт.

Мана бир мисол – репетитор бир йилда болаларимизга тил ўргатади. Мактаб эса 10 йил ҳам ўргата олмаса, бу ҳолат бизни ўйлантириши керак», — Шавкат Мирзиёев.
«Таҳликали замонда яшаяпмиз. Замон шуни талаб қиляптики, ҳар бир ҳаракатимиз, барча ислоҳотларимизнинг туб замирида таълим бўлиши керак.

Фарзандларимизнинг ўзлари талаб қиляпти, бизга кечаги таълим керак эмас, сифатли таълим керак дейишяпти. Сифатли таълим нима дегани? Бу — сифатли кадр дегани», — Президент.

Айни пайтда давлат раҳбари ўқитувчилар билан мулоқот қилмоқда.