AOKB TOSHKENT vil
301 subscribers
2.48K photos
893 videos
2 files
1.95K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Туризм соҳасининг ҳолати таҳлил қилинар экан, туристларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига бориши, бошқа туманларда инфратузилма ва хизматлар паст даражада эканлиги, ички ва хорижий туристлар сони 1,5 миллион нафарга ҳам етмаслиги таъкидланди.

Президент туризм хизматларини кўрсатишда асосий юк Бўстонлиқ туманига тушаётгани, шу билан бирга Бўстонлиқда бошланган лойиҳалар натижаси ҳали кўринмагани, лойиҳалар ўз ҳолига ташлаб қўйилганини таъкидлади.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди, деди давлатимиз раҳбари.

Вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига бир ой муддатда ўз ҳудудида туризмни қандай ривожлантириши бўйича аниқ иш режасини ишлаб чиқиб, ишларни бошлаш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, вилоят туризмини ривожлантириш “мастер-режа”сини ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф ва режалар баён қилинди.

Давлатимиз раҳбари ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида тайёрлаш зарурлигини таъкидлади, таъмирлаш ишлари ўқув йили бошланишидан ўтиб кетмаслиги ҳақида мутасаддиларни қаттиқ огоҳлантирди.

Олмалиқ шаҳридаги 80-сон махсус мактаб ва Ангрен шаҳридаги 73-сон мактаб-интернатни келгуси йилда таъмирлаш вазифаси қўйилди.

Хорижий экспертни жалб қилиб, 15 минг талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университети фаолиятини кейинги ўқув йилида йўлга қўйиш топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига қадар 500 нафар оғир беморларни республика марказларида соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Вилоят марказида барча тиббий хизматларни кўрсатадиган ягона марказ йўқлиги қайд этилиб, мутасаддиларга хорижий лойиҳачиларни жалб қилиб, келгуси йилдан Нурафшон кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Номзод ўз тақдимотида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласига ҳам тўхталди. Бир кишига уй-жой билан таъминлаш даражаси республика даражасидан пастлигича қолаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга:

- келгуси йилга эҳтиёжманд аҳоли уй-жой ипотекаси учун 100 миллиард сўм субсидия ажратиш;

- Зангиота туманида “Янги Ўзбекистон” массивини қуриш бўйича таклиф киритиш;

- Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарларида 19 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларда яшовчиларни замонавий уй-жой билан таъминлаш чорасини кўриш топширилди.

Президент вилоятдаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Тайинлов

Қобулов Беҳзод Ўрмонжонович Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

📌Беҳзод Қобулов 1984 йилда Наманган вилоятида туғилган, мутахассислиги журналист. Журналистика соҳаси бўйича магистр академик даражасига эга.

🔰2008-2011 йилларда ЎзФА И.Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институти аспирантурасида таҳсил олган. Юздан ортиқ илмий-оммабоп мақолалар муаллифи.

⚪️У "Олтин қалам" миллий мукофоти учун ўтказилган танловларда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурини ёритган энг фаол журналист" (2017 й), "Энг яхши журналистик материал" (2022 й) номинациялари ғолиби.

💼Меҳнат фаолияти давомида республикадаги нуфузли нашрлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

📁Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси раҳбари сифатида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️Тошкентда 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказилган

Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилишича, томонидан Тошкент шаҳридаги ҳозирга қадар фойдаланиб келинаётган архитектура ёдгорликларининг аҳволи ўрганилган.

Пойтахтда мавжуд 290 та тарихий биноларнинг 167 таси ташкилот ва идоралар томонидан фойдаланилмоқда.

Ўрганишларда 29 та архитектура ёдгорлигига зарар етказган ҳолда 818 дона кондиционер ҳамда 20 та объектга 36 та соябон ва баннерлар ўзбошимчалик билан ўрнатилгани аниқланган.

Жумладан, давлат муҳофазасидаги:
▪️Тошкент иқтисодиёт университети биносига 30 та;
▪️Фанлар академиясига 49 та;
▪️Транспорт университетига 98 та кондиционер ўрнатилган.

21 та объектдаги қонун бузилиши ҳолатлари фойдаланувчиларнинг ўзи томонидан бартараф этилган. 25 та объект фойдаланувчисига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилиб, судларга юборилган.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Статистика

Тошкент вилояти аҳолиси китоб сотиб олиш учун қанча пул ажратяпти?

📘Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти аҳолиси томонидан онлайн назорат касса техникаси орқали 2022 йил январь-август ойларида 12,5 миллиард сўмлик китоб сотиб олинган.

📚Ушбу кўрсаткич билан вилоятимиз Республикада 3-ўринда турибди.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Яқинда Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
📌Тошкентда ШҲТ Самарқанд саммити якунлари бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Жорий йил 29 сентябрь куни Тошкент шаҳрида гибрид форматда «ШҲТ Самарқанд саммити: Минтақавий ва халқаро хавфсизлик, барқарор ривожланишга қўшилган ҳисса» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) билан ҳамкорликда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилмоқда.

Анжуманда ШҲТга аъзо, шунингдек, АҚШ, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, Венгрия сингари бир қатор узоқ хориж давлатлари эксперт ва таҳлилий доираларининг 30 дан ортиқ таниқли вакилини жамлаш режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислоҳотлар рақамларда

☑️ ШҲТнинг Самарқанд саммити бўйича 5 та факт

📝 1-факт: Саммит қатнашчилари таркиби ва дастури

📝 2-факт: Қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар

📝 3-факт: «ШҲТ оиласи»нинг ва ҳамкорлик уфқларининг кенгайиши

📝 4-факт: ШҲТ саммитидаги Ўзбекистон ташаббуслари

📝 5-факт: Саммит ишининг халқаро медиа-маконда ёритилиши

📹 Батафсил: видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️«Uzbekistan Airways» 27 сентябрдан республика ичидаги йўналишлар бўйича янги қатновлар жорий этилишини маълум қилди

☑️ Андижон – Самарқанд – Андижон душанба ва сешанба кунлари

Андижондан жўнаб кетиш: 11:20
Самарқандга етиб бориш: 12:30
Самарқанддан жўнаб кетиш: 13:20
Андижонга етиб бориш: 14:25

📝 Андижон – Самарқанд йўналиши: чипта нархи 206 184 сўмдан, Андижон – Самарқанд – Андижон йўналиши: чипта нархи 434 072 сўмдан бошланади.

☑️ Самарқанд – Наманган – Самарқанд чоршанба кунлари

Самарқанддан жўнаб кетиш: 21:00
Наманганга етиб бориш: 22:05
Намангандан жўнаб кетиш: 22:55
Самарқандга етиб бориш: 00:05

📣 Шунингдек, авиақатновлар шанба кунлари ҳам амалга оширилади:

Самарқанддан жўнаб кетиш: 09:00
Наманганга етиб бориш: 10:05
Намангандан жўнаб кетиш: 10:55
Самарқандга етиб бориш: 12:05

📝 Самарқанд – Наманган йўналиши: чипта нархи 227 888 сўмдан, Самарқанд – Наманган – Самарқанд йўналиши: чипта нархи эса 434 072 сўмдан бошланади.

☑️ Урганч – Фарғона – Урганч чоршанба ва шанба кунлари

Урганчдан жўнаб кетиш: 09:20
Фарғонага етиб бориш: 11:10
Фарғонадан жўнаб кетиш: 12:00
Урганчга етиб бориш: 13:40

📝 Урганч – Фарғона йўналиши: чипта нархи 314 702 сўмдан, Урганч – Фарғона – Урганч йўналиши: чипта нархи 596 849 сўмдан бошланади.

☑️ Самарқанд – Фарғона – Самарқанд йўналишидаги қатновлар жума кунлари

Самарқанддан жўнаб кетиш: 21:00
Фарғонага етиб бориш: 22:05
Фарғонадан жўнаб кетиш: 22:55
Самарқандга етиб бориш: 00:05

📝 Самарқанд – Фарғона йўналиши: чипта нархи 227 888 сўмдан, Самарқанд – Фарғона – Самарқанд йўналиши: чипта нархи 434 072 сўмдан бошланади.

☑️ Наманган – Бухоро – Наманган йўналишидаги қатновлар чоршанба кунлари амалга оширилади

Намангандан жўнаб кетиш: 17:45
Бухорога етиб бориш: 19:05
Бухородан жўнаб кетиш: 19:55
Наманганга етиб бориш: 21:05

📝 Наманган – Бухоро йўналиши: чипта нархи 292 998 сўмдан, Наманган – Бухоро – Наманган йўналиши: чипта нархи 596 849 сўмдан бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Кун тартибидан соҳадаги ишлар ҳолатини таҳлил қилиб, темир йўл транзити имкониятларини ошириш, авиаташувлар ва аэропортларни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йуллари тармоғини кенгайтириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб олиш масалалари ўрин олган.

Facebook|Instagram|Twitter
#Hududlar #6_yilda

Тошкент вилоятида ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда қандай ўзгаришлар бўлди?

Айрим кўрсаткичларни навбатдаги #инфографикада акс эттирдик.

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташриф билан келиши

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Будапешт шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросимидан лавҳа

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга расмий ташрифи доирасида Будапешт шаҳрининг Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках официального визита в Венгрию возложил венок к мемориальной колонне на площади Героев в городе Будапеште.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya #ehtirom

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter