AOKB TOSHKENT vil
300 subscribers
2.5K photos
906 videos
2 files
1.98K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Менинг_Конституциям

Ўзгаришлар йўлида биргамиз!
⚡️⚡️Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2022 йил сентябрь ойидан янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди.

Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, ўқувчи-қизларнинг мактабга очиқ рангдаги миллий рўмолни бошнинг орқа томонидан ўраган ҳолда келишлари ман этилмайди.

🔹Шунингдек, ўқувчи-қизларнинг юбка ва кофта енгларининг узунлигини узайтиришга рухсат берилади, аммо белгиланган ўлчамдан калта бўлиши мумкин эмас.

💴 Маҳаллий ҳокимликлар томонидан кам таъминланган оилаларга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан мактаб формасини сотиб олинишига кўмак берилади.

🛒 Мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

🗓 Мактаб формаси савдоси август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳар марказларидаги аҳолига қулай жойлар ҳамда мактаб ярмаркаларида ташкил этилади.

📢 Халқ таълими вазирлиги ота-оналар ва ўқувчиларнинг мактаб формаси дизайни ва сифати бўйича ҳар қандай таклифларини кўриб чиқишга ва биргаликда ягона форма дизайнларини такомиллаштириб боришга тайёр эканлигини маълум қилади.

📌 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Таълим платформасида мактаб дарсликларидаги медиа саводхонлик мавзулари билан танишиш мумкин

🌐 Kitob.uz веб-ресурсида айни пайтда 2657 та электрон адабиёт, 973 та аудиокитоб мавжуд бўлиб, уларни ўқиш ва тинглаш бепул.

Хусусан, ушбу ресурсда «Дарсликлар», «Энциклопедия», «Талабалар учун қўлланмалар», «Хорижий тиллар», «Ота-оналар учун тавсиялар», «Психология», «Ўқитувчилар учун мавзу ва режалар», бадиий асарлар мажмуалари ҳамда яна кўплаб қизиқарли маълумотлар алоҳида бўлимлар сифатида таснифланган.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари», «Тарбия» фанлари таркибига киритилган медиа саводхонлик бўйича мавзулар билан танишиши мумкин.

〰️〰️〰️
Хусусан:

📖 «Тарбия» фани 10 синф дарслиги: «Ижтимоий тармоқ: имкониятлар ва таҳдидлар» деб номланган 3-боби «Бузғунчи ғоялар», «Жаҳолатга қарши маърифат», «Хавфсиз медиа уммони», «Сохта хабарлар ортида нима бор» каби мавазулардан ташкил топган.

📖 «Тарбия» фани 11 синф дарслиги: «Инсон маънавияти» деб номланган 2-бобида «Кибермаконда ахборот истеъмоли маданияти» сарлавҳали алоҳида бўлим келтирилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 6 синф дарслиги: «Ахборот билан ишлаш маданияти ва муаллифлик ҳуқуқи», «Интернет хавф-хатарлари ва улардан сақланиш» каби сабоқлар ўқувчиларнинг соҳага оид билим-кўникмаларини оширишга қаратилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 11 синф дарслиги: «Ахборот хафсизлиги ва уни таъминлаш», «Интернет ва рақамли дунё», «Компьютер жиноятлари ва киберхавфсизлик», «Электрон ҳукумат ва миллий ахборот ресурслари» сингари ўнга яқин мавзулар бўйича фойдали маълумотлар жамланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида» Президент қарори эълон қилинган эди.

〰️〰️〰️
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2022/2023 ўқув йили қабули бўйича ва таълим муассасидаги янгиликлар ҳақида қуйида келтирилган расмий манбалар орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

🌐 Веб-сайт

🎓 Институт телеграм канали

📲 Ректор саҳифаси

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг лойиҳасида давлат жабрланганларга одил судловдан фойдаланишини ва етказилган зарар қоплаб берилишини таъминлаши зарурлиги тўғрисидаги қоидани мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

⁉️ Мазкур қоиданинг Конституцияга киритилиши оддий фуқароларимиз учун қандай аҳамиятга эга?

🎙Судьялар олий мактаби кафедра мудири, Юридик фанлари доктори, профессор Сурайё Раҳмонова шу ҳақдаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💭 Маълумки, айни шу кунларда мамлакатимизда Конституциявий қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турибди.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлардан бири — жамиятнинг иқтисодий негизи билан боғлиқ бўлган 53-моддага иқтисодиёт ва тадбиркорликка оид қатор янги қоидалар қўшилишидир.

⁉️ Бу янги қўшилаётган қоидаларнинг моҳияти нимадан иборат?

🎙 Бу ҳақда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори, фалсафа фанлари доктори Исмоил Саифназаров изоҳ берди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси давом этмоқда.

🎙Конституциямизнинг 41-моддасига таълим ва тарбия бўйича киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар ҳақида Конституцион комиссия ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи аъзоси, Тошкент шаҳри ИНХА университети ректори Музаффар Жалолов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонуннинг лойиҳасида «16-моддадаги мазкур Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас» деган қоида кенгайтирилмоқда.

❇️ Конституциянинг бирорта қоидаси инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принципларга ва қоидаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас.

🎙Бу ҳақда Шарқшунослик университети профессори, Эксперт гуруҳи аъзоси Сайфиддин Жўраев ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔘Бугунги Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлариникафолатловчи кўпгина қоидалар киритилмоқда.

Шулар орасида кўпчиликнинг диққатини ўзига қаратгани - инсоннинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан боғлиқ прописка масаласи.

Прописка билан боғлиқ конституциявий ўзгартишнинг зарурияти ва моҳияти нимадан иборат?

🎙 Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги бўлим бошлиғи Соҳибжамол Джолдасова изоҳ берди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚪️Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва муҳофазасини кучайтириш ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашдек эзгу мақсадларга қаратилгани эътирофли.

🎙Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети профессори, эксперт гуруҳи аъзоси Шерзод Зулфиқоров Конституциянинг 16-моддасига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга муносабат билдирди.

@olimlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Профессор_изоҳ_беради

❗️Сенат ва Қонунчилик палатаси биргаликда нималар қилиши мумкин? Нималар мумкин эмас?

📁Конституциянинг 78-моддасида уларнинг биргаликдаги ваколатлари белгиланган. Аммо...

🎙Юридик фанлари доктори Хайрулла Рўзметов дангалини айтди-қўйди.

@olimlar_minbari
Энди давлат ҳомиладорлик нафақасини хусусий секторда ишлаётганларга ҳам тўлаб беради

Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаган президент фармонига кўра, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, тўлов миқдори 2 миллион сўмни ташкил этади.

Telegram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_ислоҳоти

Шохжахон Хужаев, ТДЮУ интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси раҳбари, юридик фанлар номзоди, доцент:

Конституциянинг 41-моддасига қандай янги ўзгартишлар таклиф этиляпти?
Биринчидан, ҳар бир шахс учун бепул олий таълим олиш ҳуқуқи кафолатланяпти.
Иккинчидан, давлат олий ва илмий таълим муассасаларининг академик эркинлик ҳуқуқларини кафотлаяпти.
Учинчидан, давлат давлатлараро илмий интеграциявий жараёнларга шароитлар яратиб беради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_ислоҳоти

Шохжахон Хужаев, ТДЮУ интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси раҳбари, юридик фанлар номзоди, доцент:

Давлат интеллектуал мулк ҳуқуқларини мустаҳкамлаш орқали нафақат интеллектуал фаолият муаллифлигини мустаҳкамлайди балки уларга даромад олиш имкониятини яратиб беради.
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ўлим жазоси: уни бекор қилиш керакми ёки тиклаш?

Интернетда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар фонида муҳокама қилинаётган ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларни ўқиб бир мақолани эсладим.

Бир неча йил олдин интернет сайтларнинг бирида «Экстремистик оқимнинг «қўлбола» аъзолари» деб номланган мақола эълон қилинган. Унда Қашқадарёдаги битта қишлокдан 18 киши қўлбола далилларга асосланиб, диний ташкилот аъзоси деб узоқ муддатга қамаб юборилган.

Шавкат Мирзиёев президент бўлгач, улар қамоқдан чиқарилган, оқланган, уларни ноҳақ қамаганлар жазоланган. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас.

Ўзбекистон қонунчилигида 2008 йилгача ҳозир баъзилар орзу қилаётган ўлим жазоси амалда эди. Масалан, экстремистик фаолият учун. Тасаввур қилинг, агар ўша пайтлар бу жазо бекор қилинмаганида, ана шу 18 киши ҳам ўлдирилган бўларди. Ноҳақ. Шунчаки. Кимгадир «результат» керак бўлгани учун. Тасаввур қиляпсизми?

Энг ёмони, бунақа тақдир фақат 18 кишидан иборат эмас, агар яхшилаб санаб чиқилса, 18 мингтаям бўлиши мумкин. Намозхон қўшнингиз, танишингиз, узоқ қариндошингиз энг камида таъқиб қилингани ёдингиздадир?

Майли, балки уларниям гапида жон бордир. Балки чиндан ҳам қайсидир ашаддий жиноятларчилар бунга муносибдир. Лекин ҳозир бу жазони тиклаш вақти эмас. Ҳали судларимиз одамларнинг ҳаётини ишонса бўладиган даражага чиқмади. Судларимиз қўлбола жиноятчиларни ҳақиқий жиноятчиларнинг чангалидан тортиб оладиган кучда эмас. Ўша кунлар келса, яна ўйлаб кўрармиз.

@safarblog
Forwarded from bakiroo
«Ҳожатхонада ушланган жиноятчи»

Ўтган куни бир яқин ошнам билан бир кило гўшт устида гаплашиб ўтириб, «қора туш» кўрган даврларимизни эсладик. Ўйлаб қарасам, ўша пайтлардаги баъзи воқеалар қора тушга ўхшаб кетади ростдан. Айниқса, Тошкентда мелисалар қўлга тушаверишдан безор бўлган вилоятликлар ҳақида гаплашсангиз ҳам кулгули, ҳам йиғлатадиган воқеаларни гапириб беришади.

Хуллас ўша танишимни бир сафар «формали акахонлар» Қўйлиқдаги мардикорлар маҳалласидан ушлаб кетишади. «Ҳовлида турардим. Ҳожатхонадан чиқсам иккита формали мелисалар турибди, ҳа десам, ҳужжатингиз дейди. Қанақа ҳужжат, кўрмаяпсанми қаердан чиққанимни, энди ҳожатхонагаям паспорт кўтариб кирайми деганимни биламан, шимимнинг камаридан кўтариб автобусга тиқиб опкетишди» деб эслайди шўрлик. Роса кулишдик.

Ўзи аслида, ЖПК 224-моддасига кўра, милиция ходими кимнидир тўхтатиб текширса, нега тўхтатгани, қанақа ҳуқуқи борлиги ва ҳкзларни тушунтириш керак. Лекин минг афсуски, бизда бу қонунлар ишламайди. Ё сиз кўрганмисиз ушланган одамнинг бирорта ҳуқуқи тушунтирилганини? Раҳм қилса камаридан ушлаб кўтаради, раҳм қилмаса нималар қилишини ўзингиз биласиз.

Барибир, шу нарсаларни ана, фалон қонунда борку демасдан Конституциягаям киритиб қўявериш шартга ўхшайди. Одамлар ўзлари таклиф қилиб, ўзлари муҳокама қилиб, ўзлари овоз берган ҳужжатнинг ишлашиниям ўзлари талаб қилиб олишларига жуда қаттиқ умид қиламан. Ноумид шайтон.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда “Миранда қоидаси” ҳақида кўп гапириляпти. Бу ўзи қандай қоида ва у нега Конституцияга киритиляпти?

"Миранда қоидаси"га кўра, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. Қоида ушланадиган шахс сукут сақлаш, айтган ҳар қандай нарса судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги, сўроқ жараёнида ўзи ёлаган ёки давлат томонидан тақдим этиладиган адвокат иштирокини талаб этиш ҳамда ўз ҳуқуқларини тушуниши ҳақида огоҳлантирилишини талаб қилади.
@milliytv