AOKB TOSHKENT vil
305 subscribers
2.52K photos
921 videos
2 files
1.99K links
Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali
Download Telegram
#янгиланиш_одимлари

⚡️Хабарингиз бор, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, матбуотда эълон қилинди.

🔹Бугундан бутун мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ муҳокамалари бошланди.

🔹Бугун Тошкент вилоятида ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқот айни шу мавзуда кечди.

🔹Бир вақтнинг ўзида айни шундай қизқин учрашув ва муҳокамалар вилоятнинг Бекобод, Ангрен шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#МенингКонституциям #Муҳокама

Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
 
Конституция бўлимлари бўйича
 
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчи бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.  
 
Конституция боблари бўйича
 
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
 
Конституция моддалари бўйича
 
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
 
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.

Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

👉
@odiljon_tojiyev
#янги_нафас
#югуриб_етолмаймаааан

⚡️Бугун мамлакатимизнинг 8 шаҳрида, бир вақтнинг ўзида югуриш марафони ўтказилди. Улар орасида Чирчиқ ҳам бор...

🔹Ёшлар куни олдидан бугун «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
.

🔹«1 та мамлакат, 1 та старт, 1 та масофа, 1 та мақсад – Бирга югурамиз» шиори остидаги мазкур ўзига хос акция минглаб шижоат эгаларини руҳан бирлаштирди, дейиш мумкин.

🔹Фарғона, Наманган, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳрининг марказий кўчалари ушбу югуриш мусобақасига мезбонлик қилди.

🔹Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг 8 та шаҳрида, жонли эфирда трансляция қилинган ҳолда ўтказилган мусобақанинг ҳаяжонли лаҳзалари мухбирларимиз фотолавҳаларида акс этган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from Koʻngil ozodadur...
ҲАҚИҚАТНИНГ СОДИҚ ДЎСТЛАРИ

Бу дунё бир сўздан яралган асли,
Сўз билан ҳаётбахш одамзот насли,
Сизга дурдан аъло қаламнинг васли,
Эй, кўнгил тоғининг альпинистлари,
Миллатнинг жонфидо журналистлари.

Жони сиёҳдони, қалам қонидир,
Дунёда бор‑йўғи сўз ‒ имконидир,
Ўзи хокисору Ватан шонидир,
Кўнглига бўйлайди бўю бастлари,
Ватаннинг жонфидо журналистлари.

Эй сиз, уйқусини увоқлаб юрган,
Эй сиз, ўз қадрини сўроқлаб юрган,
Вале, миллатини чироқлаб юрган,
Изидан эргашар нурли ҳислари,
Халқимнинг жонфидо журналистлари.

Гоҳо дашномлардан кетса эзилиб,
Тарки касб истайди кўнгли бузилиб,
Барибир аҳдидан кетмас узилиб,
Чунки ёмонга ҳам йўқдир қасдлари,
Эй, она юртимнинг журналистлари.

Телеканаллар бу ‒ кўзларга кўзгу,
Радио ҳам тилу сўзларга кўзгу,
Интернет, планшет, шиддатли туйғу,
Янги газетанинг бўёқ, ислари,
Гулдан муаттар дер, журналистлари.

Уйғоқсиз, ҳушёрсиз, жонсарак жонсиз,
Сиз янги тарихга, янги имконсиз,
Сиз сўздан яралган Ўзбекистонсиз,
Сизсиз ҳақиқатнинг содиқ дўстлари,
Эй, она юртимнинг журналистлари.


Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот соҳасининг барча жонкуярлари – журналистлар, ахборот хизмати ходимлари, блогерлар, ноширларни касб байрами - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклайди.

Янги Ўзбекистон очиқлик, сўз ва матбуот эркинлиги борасида ортга қайтмас йўл танлади. АОКА ушбу жараёнда кўрсатаётган фаоллигингиз, танқидий-таҳлилий материаллар орқали жамиятдаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни юксак қадрлайди. Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бу борада қонун устуворлигини таъминлаш йўлида ташланган қадамларимиз давом этади.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт