АОКА | Сурхондарё
6.83K subscribers
10.5K photos
2.37K videos
20 files
8.44K links
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали

Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.
Download Telegram
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан уюштирилган давра суҳбатида иштирок этди.

“Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратмоқда. Бу борада юртимиз сарҳадлари билан чекланиб қолаётганимиз йўқ.

2018 йили Президентимиз ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари хотин-қизлар.

Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади.

Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя — таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланишдир”, –
дейди Саида Мирзиёева.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍13
⚡️Умумтаълим фанларидан 2024 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган сертификат имтиҳонлари

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.

👨🏻‍💻 Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

📍 Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

📆 Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍21
Афғон аёллари Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида ўқитилади

Қатар давлати пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қатарнинг «Таълим ҳар нарсадан устун» фонди ўртасида афғон аёлларини Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ўқитишни ташкил этишни назарда тутувчи меморандум имзоланди.

Мазкур келишув доирасида 160 нафар афғон аёлини Ўзбекистон олий таълим муассасаларида тиббиёт йўналишлари бўйича ўқитиши режалаштирилган.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍6
⚡️Сурхондарёда инновацион пахта териш машинаси синовдан ўтказилмоқда

Ангор туманидаги “Замин Ангор кластер” масъулияти чекланган жамияти пахта даласида Хитойда ишлаб чиқарилган "Boshiran 7419" русумли инновацион пахта териш машинасини синовдан ўтказиш бошланди.

Замонавий, янги тўрт қаторли терим машинаси бир кунда ўртача 50 тонна пахта ҳосилини териш қувватига эга. 

Янги терим машинасининг самарадорлиги ва иш унумдорлигини кўздан кечирган вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ундан яна келтириш, келгуси йил ғўза қатор ораларини терим машиналарига мослаштириш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍14
#Ўқинг_қизиқ

Агар одам орзу қилмаса, мия зарар кўрадими?

Орзу қилиш зарарли эмас, орзу қилмаслик зарар. Аниқланишича, бу ёқимли жараён хотирани яхшилашга ёрдам беради, чунки ўзига ширин хаёллар оламига шўнғишга рухсат берган одамларнинг “оператив хотира”си кучлироқ бўлар экан.

Ёки аксинча. Орзу қилмасангиз, хотирангиз сустлашади.

Жараён давомида мия бир вақтнинг ўзида бир нечта фикрларни қайта ишлаб, эгасига кўплаб вазифалар бажарилиши ривожланишига йўл очиб беради.

Орзу қилмасангиз ривожланиш бўлмайди.

Орзулар пайтида инсон мияси фаолроқ ишлайди ва параллел равишда мантиқий фикрлаш ва тасаввур учун жавоб берадиган иккита чап ва ўнг ярим шарларни ишга туширади. Бу унинг 100 фоиз ишлашининг далолатидир.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍8
🗳 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 45 кун қолди

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍1
⚡️Таъмирлаш ишлари сабабли Термиз шаҳрининг 9 та маҳалласида “свет” вақтинча ўчирилади

Термиз шаҳридаги 110/10/6 кВ ли «Шарқ» подстанциясидан чиқувчи Т-5 куч трансформаторининг жорий таъмирланиши муносабати билан бугун, 11 сентябрь куни соат 06:00 дан 19:00 гача шаҳарнинг «Ўзбекистон», «Тупроққўрғон», «Бўстон», «Жайҳун», «А.Авлоний», «Боғишамол», «Шифокор», «Юлдуз», «Каттабоғ» маҳаллалари ҳудудида вақтинча электр энергияси таъминотида узилишлар бўлиши маълум қилинди.

“Электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиали хабарида.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
2👍2🔥1
⚡️Термиз шаҳридаги 9 та маҳаллада ичимлик суви вақтинча ўчирилди

Бугун Термиз шаҳрининг “Тинчлик” МФЙда жойлашган “Шимолий дарвоза” сув ишлаб чиқариш иношоотидан келувчи диаметри 600 мм бўлган сув қувурида носозлик юзага келди. Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан бугун, 11 сентябрь куни соат 10:00 дан эртага, 12 сентябрь куни соат 20:00 га қадар қуйидаги маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилди:

● “Дўстлик”
● “Саховат”
● “Турон”
● “Наврўз”
● “Тинчлик”

● “Шодлик”
● “Шифокор”
● “Маърифат”
● “А.Жомий”

🚰 Таъмирлаш даврида аҳолига ичимлик суви махсус техникалар ёрдамида етказиб берилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍51
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳар бирингиз бизни лол қолдирган ҳақиқий қаҳрамонсиз!» — Саида Мирзиёева Паралимпия ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

«Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси дунё бўйича энг кучли 15 таликка кирди! Биз 168 давлат орасида 13-ўринни эгалладик. Мусобақаларда қатнашган ва байроғимизни шараф билан ҳимоя қилган спортчилар — ҳар бирингиз бизни лол қолдирган ҳақиқий қаҳрамонсиз!

Жамоамиз медалларининг деярли ярмини қўлга киритган қизларимизга эса алоҳида миннатдорлик билдираман. Сизнинг жасоратингиз, кучингиз, шижоатингиз бизга ғурур ва илҳом бағишлайди! Сиз имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яна бир бор исботладингиз.

Бутун мамлакат қалбан сиз билан бирга! Сиз билан фахрланмоқда ва қувончингизга шерик бўлмоқда. Биз сиз билан кучлимиз! Минг раҳмат!»
дейилади Президент ёрдамчиси С.Мирзиёева саҳифасида.


🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍11
📸 Денов туманида ҳам мавжуд 117 та сайлов участкасининг жами 351 нафар сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг сайловга оид билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув-амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
👍5